АҚШ визасини олиш

АҚШ визасига мурожаат этиш учун талаблар қуйидагилардир:

  1. Виза турини танланг: Америка Қўшма Штатларига саёҳат қилиш учун зарур бўлган виза турини аниқланг. Виза турлари ҳақида маълумотни https://travel.state.gov/content/travel/en/us-visas/visa-information-resources/all-visa-categories.htmlсаҳифасида кўриб чиқишингиз мумкин.
  1. Электрон анкетани тўлдиринг: DS-160 электрон анкетасини https://ceac.state.gov/genniv/

саҳифасида тўлдиринг. Барча мурожаат этувчилар ёшидан қатъий назар DS-160 электрон анкетасини тўлдиришлари керак. Оила билан мурожаат қилганда, ҳар бир оила аъзоси (шу жумладан чақалоқлар) учун алоҳида DS-160 электрон анкетаси тўлдирилади.

  1. Виза учун маъмурий тўловни амалга оширинг.Тўловни онлайн тарзда ёки Tenge Bank орқали амалга ошириш учун веб-сайтимиз да келтирилган йўриқномаларга амал қилинг. Амалга оширилган тўлов икки иш куни ичида тасдиқланишини инобатга олишингизни сўраймиз.
  1. Суҳбат санасини белгиланг: https://ais.usvisa-info.com/uz-uz/niv веб-сайти орқали суҳбат санасини белгиланг.
  2. Суҳбатга тайёргарлик кўринг:
  • Суҳбат учун талаб этиладиган ҳужжатлар (шу жумладан талабалар ва алмашинув дастурлари учун)
  • Тавсия этиладиган ҳужжатлар: Ўз мамлакатингиз билан иқтисодий ва ижтимой ришталарингиз мавжудлигини аниқлашга ёрдам берадиган бошқа ҳужжатларни суҳбатингизга олиб келишингиз мумкин. Эслатиб ўтамиз, суҳбат пайтида Консуллик бўлимининг офицерлари фақат суҳбат давомида фойдали деб ҳисоблаган ҳужжатларни кўриб чиқадилар. Масалан, халқаро саёҳатни тасдиқловчи эски паспортлар ёки конференцияга таклифнома суҳбат пайтида фойдали бўлиши мумкин. Одатда, меҳмонхонани брон қилиш, парвоз йўналишлари ва банк кўчирмалари катта аҳамиятга эга бўлмайди.
  • Тиббий муолажа мақсадида Америка Қўшма Штатларининг визасига мурожаат этувчи шахслар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари керак:
    • Сизнинг касаллигингиз табиати ва Америка Қўшма Штатларда даволанишга муҳтожлигингиз сабабини тушунтирувчи ўз мамлакатингиздаги шифокорнинг ташхиси.
    • Америка Қўшма Штатларидаги шифокор ёки тиббиёт муассасасидан ушбу касалликни даволашга тайёрлиги ва даволашнинг тахминий давомийлиги ва нархи (шифокорга тўловлар, касалхонада ётиш тўловлари ва ҳамма тиббий ҳаражатларни ўз ичига олган ҳолда) батафсил кўрсатилган хат.
    • Сизнинг транспорт, тиббий ва яшаш харажатларингизга ҳомийлик қиладиган шахслар ёки ташкилотдан молиявий жавобгарлик тўғрисидаги баёнот. Ушбу ҳаражатларни тўлашни кафолатлайдиган шахслар буни амалга ошириш қобилиятини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишлари керак.
  1. Виза суҳбатидан ўтингКўп ҳолларда, Консуллик бўлими офицери визангиз маъқулланганлиги ҳақида суҳбатдан сўнг сизни дарҳол хабардор қилади. Агар визангиз маъқулланса, визангиз олиб кетиш ёки етказиб бериш учун одатда икки ёки уч иш куни ичида тайёр бўлади.

 

Визани суҳбатсиз янгилаш дастури:

Айрим ноиммиграцион визага мурожаат этувчилар ўз визаларини Консуллик бўлимининг офицери билан суҳбатдан ўтмасдан янгилашлари мумкин. Мазкур дастур талаблари ва қандай мурожаат қилиш ҳақида маълумот билан шу ерда танишиб чиқишингиз мумкин.

Кўп сўраладиган саволлар:

Батафсил маълумот учун кўп сўраладиган саволлар туркуми келтирилган веб саҳифамизга ўтинг. Ушбу кўп сўраладиган саволлар туркумида, Америка Қўшма Штатларида сайёҳлик визаси билан қанча муддатга қолиш мумкинлиги, визани рад этиш ва АҚШда ишлаш мавзулари каби турли мавзулар муҳокама қилинади.