
АҚШ визасини олганингиз билан сизни табриклаймиз. Энди “Ёзти таътилда иш ва саёҳат” дастури бўйича саёҳатингиз давомида олган таасуротларингиз билан биз ва бошқалар билан бўлишишингизни истардик. Илтимос, АҚШдаги сафар саргузаштларингизни энг ёрқин акс эттирувчи суратни танлаб, Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқларида #SWTUZB хэштеги остида жойлаштиришинг. Ҳар хафта энг яхши сурат(лар) танланиб, элчихонанинг Facebook саҳифасида тақдим этилади. Қуйида суратларни жойлаштириш тартиби кўрсатилган. Жойлаштирилиш учун суратлар сони юзасидан чекловлар йўқ – шунинг учун, суратлар билан бўлишишни тўхтатманг.
- Сурат Instagram ижтимоий тармоғида #SWTUZB хэштеги остида жойлаштирилиши лозим.
- Сурат АҚШ ҳудудида туширилган бўлиши лозим.
- Суратни жойлаштирувчи шахс амал қилиб турган “J-1” виза тоифасига эга бўлиб, айни пайтда “Ёзти таътилда иш ва саёҳат” (SWT) дастурининг 2017 йилги мавсуми қатнашчиси бўлиши шарт.
- Суратлар 2017 йилнинг 1 июнидан 1 октябрига қадар олиниб, шу давр ичида жойлаштириши мумкин.
«Ёзги таътилда иш ва саёҳат» дастури ҳақида тўлиқ маълумотни мазкур саҳифада топишингиз мумкин.