Қўшимча ҳужжатлар

Суҳбатга олиб келиш тавсия этиладиган ҳужжатлар

Ноиммиграцион визасига ҳар бир мурожаат этувчи шахс АҚШ қонунчилиги асосида дарҳақиқат виза олиш талабларига жавоб беришини исботлай олиши керак. Консул сиз тақдим этмоқчи бўлган ҳужжатлар билан танишиб чиқишдан кўра, сиз билан суҳбатлашишни маъқул кўради. Бироқ сиз сафарингиз мақсадларини ойдинлаштирадиган, Ўзбекистонда мустаҳкам иқтисодий ва ижтимой ришталарингиз мавжудлигини аниқлашга ёрдам берадиган, ёки бошқа мамлакатларга бўлган сафарларингиз ҳақида маълумот берадиган ҳужжатларни суҳбатингизга олиб келишингиз мумкин. Ҳар бир ноиммиграцион визага мурожаат этувчининг сафар мақсадида фарқ бўлганлиги сабабли, қайси ҳужжатлар талаб қилинишини ойдинлик билан айтиш қийин.  Эслатиб ўтамиз, суҳбат пайтида Консул талаб этиладиган ҳужжатларнинг барчасини доимо кўриб чиқади. Бироқ, сиз олиб келган қўшимча ҳужжатларнинг фақатгина Консул суҳбат учун фойдали деб ҳисоблаганларигина кўриб чиқилади.