Интернетда суҳбатга ёзилиш тизими

Ноиммиграцион визаларга мурожаат этувчилар учун Интернет орқали суҳбатга ёзилиш тизими

АҚШ Элчихонасининг Консуллик Бўлими интернет орқали суҳбатга ёзиш тизими асосида ишлайди. Бу тизим барча визага мурожаат этувчиларга ўз суҳбатларини ўзлари интернет орқали белгилашларига имконият беради. Тизим стандартлаштирилган бўлиб, дунёнинг кўплаб мамлакатларидаги АҚШ Консуллик Бўлимларида қўлланилади. Бу тизим барча учун ноиммиграцион визалар бўйича суҳбат куни ва вақтини белгилашни қулайлаштиришига ишончимиз комил.

Интернетда суҳбатга ёзилиш тизими йўриқномаларини инглиз, ўзбек ва рус тилларида ўқишингиз мумкин.

Эътибор беринг: Илтимос, суҳбат куни ва вақтини белгилашдан аввал, визага мурожаат этиш учун электрон анкета DS-160ни тўлдиринг. Интернет тизими сиздан DS-160 анкетангизнинг штрих кодини киритишни талаб қилади. Шунингдек, DS-160 анкетасининг тасдиқлов саҳифасини принтерда чоп этиб ўзингиз билан суҳбатингизга олиб келишни унутманг. DS-160 анкетасини https://ceac.state.gov/genniv манзилида тўлдириш мумкин.

Сизнинг анкетангиздаги фотосурат сўнгги олти ой мобайнида олинган бўлиши керак. Талабларга жавоб бермайдиган фотосурат топшириш виза берилишининг кечикишига сабаб булади.  Бизнинг фотосуратларга талаблар ҳақидаги Интернет саҳифамизда (PDF-259 КБ) батафсил маълумот мавжуд.

БОШЛАШДАН АВВАЛ МУҲИМ ЙЎЛ-ЙЎРИҚЛАР:

  1. Суҳбатга рўйхатга олиш тизимига интернетдаги манзил орқали киринг
  2. Барча маълумотларни LOTIN ALIFBOSI KATTA HARFLARIDA киритинг.
  3. Паспорт рақамини киритганда, паспортнинг серияси ва рақамини, DS-160 анкетасида кўрсатилганидек ёзинг.
  4. Исм ва фамилиянгиз паспортингизнинг инглиз тилидаги варағида қандай келтирилган бўлса, шундай ёзишингизга ишонч ҳосил қилинг. Агар исм-фамилиянгиз паспортдаги ёзилишига тўғри келмаса, сиз Консуллик Бўлимига киришингиз мумкин бўлмайди.
  5. Суҳбат куни ва вақти белгиланганининг тасдиқномасини принтерда чоп этиб, сақлаб қўйинг.
  6. Телефон рақамини ҳудудий код билан киритишингиз лозим.
  7. Бир шахсга фақат бир суҳбат куни ва вақти белгиланиши мумкин. Бир вақтнинг ўзида бир неча суҳбат кунлари ва вақтларини белгилаш мумкин эмас. Консуллик Бўлими фақат битта суҳбат куни ва вақтини қабул қилади.
  8. Агар сиз суҳбатингиз куни ва вақтини ўзгартирмоқчи ёки бекор қилмоқчи бўлсангиз, интернетдаги виза суҳбатларига рўйхатга олиш тизимида суҳбатингиз кунидан 48 соат олдин буни амалга оширишингиз мумкин. Сиз суҳбат куни ва вақти белгиланганини тасдиқловчи рақамингиздан фойдаланишингиз керак бўлади.

Суҳбат куни ва вақтини белгилаш тизими бўйича саволларингизни электрон почта орқали ConsularTashkent@state.gov манзилига юборишингиз мумкин. Электрон почта орқали юборилган барча хатларга беш иш куни ичида жавоб берилади.