Ноиммиграцион Визани Суҳбатсиз Янгилаш

  1. Визага мурожаат этиш
  2. Интернетда суҳбатга ёзилиш тизими
  3. Ноиммиграцион Визани Суҳбатсиз Янгилаш

Ноиммиграцион визага мурожаат этувчилар учун визани суҳбатсиз янгилаш

Бундай имкониятга эга бўлиш учун мурожаатчилар АҚШ иммиграция қонунчилиги томонидан ўрнатилган талабларга жавоб беришлари лозим. Мазкур талабларга жавоб бермайдиган шахсларнинг мурожаатлари рад этилади ва виза олиш учун консул билан суҳбатга ёзилишлари талаб қилинади.

Мазкур имкониятдан қуйидаги шахслар фойдаланишлари мумкин:

 

  • Мурожаатчи Ўзбекистон фуқаролик паспортига эга бўлиб, Ўзбекистонда доимий яшаётган бўлиши лозим. Мурожаат этувчи шахс ҳали ҳам яроқли ёҳуд тугаган муддати 12 ойдан ошмаган визаси билан худди шу турдаги визага мурожаат этиши лозим.
  • Мурожаат этаётган шахс илгари виза олмаган бўлган тақдирда ҳам, мазкур дастурда иштирок эта олиши учун у 79 ёшдан катта ҳамда, Ўзбекистон фуқаролик паспортига эга бўлиб, Ўзбекистонда доимий яшаётган бўлиши лозим.

Мазкур имкониятдан қуйидаги шахслар фойдаланишлари мумкин эмас:

 

  • Мурожаат этилаётган виза тури бўйича илгари рад жавоби олинган бўлса ва бу рад жавоб кейинчалик бартараф этилмаган бўлса;
  • Мурожаатчининг ҳозирдаги ёки олдин олган визаларида “CLERANCE RECEIVED” аннотацияси қайд этилган бўлса;
  • “Ёзги таътилдаги иш ва саёҳат” (Summer Work and Travel) дастури иштирокчилари;
  • Агар F, M, ва J виза турлари бўйича виза олган мурожаатчиларнинг SEVISи, ўқув дастури ва ўқиш жойи ўзгарган бўлса;
  • Охирги сафар виза олгандан сўнг мурожаатчи 14 ёшга тўлган бўлса ва бармоқ изи топшириши лозим бўлган ҳолатда.

Шуни таъкидлаб ўтамизки, АҚШ иммиграцион қонунчилигига асосан, Консул ҳар қандай мурожаатчини суҳбатга чақириш ҳуқуқига эга.

Агар сиз суҳбатсиз визани янгилаш талабларига жавоб берсангиз, сиз DS-160 анкетасини тўлдириб ConsularTashkent@state.gov манзилига хат ёзишингиз лозим. Оилавий мурожаатлар учун барча ҳужжатлар сафарга бирга кетаётган битта оила аъзоси томонидан топширилиши мумкин. Хатда қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши лозим:

  • Мурожаатчининг тўлиқ исми;
  • Мурожаатчининг паспорт серия рақами ва анкета тасдиқ рақами;
  • Сўнгги олинган виза муддатининг тугаш санаси;
  • Мурожаатчи сўнгги 10 йил ичида борган мамлакатлари рўйхати

Визани янгилаш бўйича барча мурожаатлар қабули энг яқин бўш санага – одатда келаси душанба кунига белгиланади.

Қўшимча саволларингиз бўлса, ConsularTashkent@state.gov га мурожаат қилишингиз мумкин.