- Визага мурожаат этиш
- Интернетда суҳбатга ёзилиш тизими
- Суҳбат учун талаб этиладиган ҳужжатларни тайёрланг. Ҳар хил турдаги визалар учун ҳар хил ҳужжатлар кераклигини ёдда тутинг. Ҳар бир визага мурожаат этувчи қайта мурожаат этаётганида DS-160 электрон анкетасини тўлдириши шарт.
- Ноиммиграцион визалар бўйича суҳбатга ёзилиш тизимидан фойдаланиб суҳбатингиз куни ва вақтини белгиланг.
- Суҳбатингиз учун тавсия этиладиган ҳужжатларни тайёрланг. Улар сизнинг ватанингизда мустаҳкам иқтисодий ва ижтимой ришталарингиз мавжудлигини аниқлашга ёрдам беради. Суҳбат пайтида, талаб қилинган ҳужжатлардан ташкари, фақатгина Консул суҳбат учун фойдали деб ҳисоблаган ҳужжатлар кўриб чиқилади.
- Суҳбатингизга вақтида келинг. Суҳбатга кечиккан ёки барча талаб этиладиган хужжатларни олиб келмаган мурожаат этувчилар суҳбатдан ўтмайдилар. Илтимос, суҳбатингизга электрон воситалар (масалан, уяли телефонлар, плеерлар, флэш дисклар) олиб келманг.
- Ҳар бир мурожаат этувчи, шу жумладан болалар ҳам, маъмурий тўловни тўлаши шарт. Бу тўлов фақатгина АҚШ элчихонаси ҳудудида, Консуллик Бўлими ғазначиси орқали яхши сақланган ва қайтим талаб қилмайдиган пул бирликлари билан тўланади. Мазкур тўлов фақат АҚШ долларида тўланиши мумкин. Мурожаат этувчилар виза мурожаатлари бўйича рад жавоби олганларида маъмурий тўловлари қайтариб берилмаслигини ёдда тутишлари керак.
- Консул билан суҳбатдан ўтинг.