- Талабалик визалари
- Алмашув дастурлари
- “Ёзги таътилда иш ва саёҳат” дастури
Америка Қўшма Штатлари ўзининг ҳар йили ярим миллиондан кўп талаба ва олимларни жалб қиладиган таълим тизимидан фахрланади.
Талабалик визаларига мурожаат этувчилар (академик F-1 ва ноакадемик M-1 визалари) АҚШ элчихонасига шахсан мурожаат этишлари лозим. Суҳбат куни ва вақтини белгилаш учун Интернет орқали суҳбат вақтини белгилаш тизимига киринг.
Талаб этиладиган ҳужжатлар
Талабалик визаларга мурожаат этиш учун қуйидаги ҳужжатларни топшириш талаб этилади:
- DS-160 электрон анкета. Бу анкета мазкур сайтда электрон равишда тўлдирилиши керак. Бу анкета, шунингдек, суҳбатга ёзилиш учун ҳам керак бўлади. Анкетанинг тасдиқлов варағини принтерда чоп этиб, суҳбатингизга олиб келинг. Тасдиқлов варағидаги штрих код қандай кўринишда бўлиши кераклигини мана бу расмда кўринг:
- Хорижий сафарлар учун яроқли бўлган паспорт.
- Сўнгги 6 ой мобайнида олинган фотосурат (фотосуратлар 5Х5 см ҳажмда ва оқ фонда бўлиши керак). Фақат асл фотосуратлар қабул қилинади. Бирор усул билан ўзгартирилган (нусхаси олинган, сканер орқали тайёрланган, ўзгартирилган ва ҳоказо) фотосуратлар қабул қилинмайди. Қўшимча маълумотлар учун фотосуратларга талабларни (PDF 259 KB) кўринг. DS-160 анкетаси фотосуратни анкетага Интернет орқали бириктириш имконини беради. Консуллик Бўлими фотосурат анкетага бириктирилган тақдирда ҳам асл фотосуратни суҳбатга олиб келишни тавсия этади. Бу анкета тўлдирилгандан кейин техник носозликлар олдини олиш учун қилинади.
- Талабалар учун I-20 (F-1, M-1, F-2 ва M-2 визаларига тааллуқли) шакли. Бу шакл талабалар учун ўқув юрти томонидан юборилади.
- SEVIS тўлови тўланганини тасдиқловчи I-901 ёки I-797 шакллари. SEVIS тўлови ҳақида умумий маълумот учун веб-саҳифасига ташриф буюринг. Ўзбекистонда мазкур тўловни тўлашнинг ягона йўли кредит картаси билан https://www.fmjfee.com/ интернет саҳифасида тўловни амалга оширишдир. Илгари ўқиган ўқув юртларидан ёки таълим муассасаларидан олинган баҳолар ва дипломлар.
- Ота-онангиз ёки ҳомийингиз сизнинг бутун ўқишингиз давомида зарур ўқиш ва яшаш ҳаражатларини қоплашга етарли маблағлари мавжудлигини исботловчи молиявий ҳужжатлар. Масалан, сиз ёки сизнинг ҳомийингиз маош асосида ишласа, солиқ ҳужжатлари ва/ёки банк хати ва китобчасини олиб келиш мумкин. Агар сиз ёки ҳомийингиз бизнес эгаси бўлса, бизнеснинг рўйхатдан ўтказилганини тасдиқловчи ҳужжатлар, лицензиялар, молиявий ҳужжатлар, ҳамда банк китобча ва хатларини олиб келиш мумкин.
- Талаба билан биргаликда визага мурожаат этувчи оила аъзолари (турмуш ўртоқлар ёки фарзандлар) учун қариндошлик ришталари борлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар, мисол учун турмуш қурганлик тўғрисидаги ёки туғилганлик ҳақида гувоҳномалар.
Талабалик визалари ҳақида батафсил маълумот Консуллик Масалалари Бюросининг интернет саҳифасида мавжуд.