I-901 SEVIS Тўлови

F, M, & J Ноиммигрант талабалар ва  алмашув дастури қатнашувчилври учун I-901 SEVIS тўлови

2004 йил 1 сентябрь кунидан бошлаб, Ички хавфсизлик департаменти талабалар ва зиёратчилар алмашуви бўйича дастурлар (ТЗАД) ишини давом эттириш учун сарф-ҳаражатларни қоплаш мақсадида Конгресс томонидан тасдиқланган бадални йиғишни бошлайди.

Хорижий талабалар ва алмашув дастури бўйича зиёратчилар мазкур бадалларни тўлашлари керак. Бу бадаллар Талабалар ва алмашув дастурлари қатнашчилари тўғрисидаги маълумот тизими (SEVIS)ни бошқариш ва хизмат кўрсатиш, қонунчилик талабларига риоя этиш бўйича чора-тадбирларни қўллаб-қуватлаш ҳамда SEVIS мувофиқлаштирувчиларини (алоқа бўйича ходимларни) тасдиқлаш учун сарф қилинади. Мувофиқлаштирувчи ходимлар мактаблар ва талабалар учун маҳаллий манба сифатида хизмат қилиб, ўз вақтида ва аниқ маълумот етказиб берадилар, шунингдек дастур бўйича ва ҳисобот тайёрлашда ёрдам кўрсатадилар.

SEVIS хорижий талабалар ва алмашув дастурлари иштирокчилари тўғрисидаги маълумотларни уларнинг Қўшма Штатларга кириб келиши, бу ерда яшаши ва мамлакатдан чиқиб кетиши давомида тўплаш, сақлаш ва таҳлил қилиш учун автоматик тизим бўлиб, I-901 бўйича бадаллар тўловини қайд этиш ва кузатиш учун ишлатилади.

2004 йил 1 сентябрдан бошлаб Қўшма Штатларга талаба ёки алмашув дастури иштирокчиси сифатида I-20 ёки DS-2019 шаклига биноан кирмоқчи бўлган шахслар.

Федерал даражада молиялаштириладиган ҳамда дастур кодлари G-1, G-2, ёки G-3дан бошланадиган алмашув дастурлари қатнашчилари мазкур бадалларни тўламайдилар. Талабалар ёки алмашув дастурлари қатнашчилари (J-2) қарамоғидаги турмуш ўртоқлари ва болалари (F-2, M-2) ушбу бадалларни тўламайдилар.

Талабалар ва алмашув бўйича зиёратчилар дастури (SEVP) 2008 йил 27 октябрдан кучга кирувчи якуний қоидани чоп этди ва унга биноан F, M, ва J тоифаларига мансуб саёҳатчилар ҳамда ҳомий мактаблар учун бадаллар оширилади.

Талабалар учун (F-1, F-3, M-1, ёки M-3) – $200
Талабалар ёки алмашув дастурлари қатнашчилари қарамоғидаги турмуш ўртоқлари ва болалари (F-2, M-2, ёки J-2) – Йўқ
Алмашув дастурлари иштирокчилари (J-1) учун, қуйидаги дастурда иштирок этувчилардан ташқари: – $180
Федерал даражада молиялаштирилган зиёратчилар билан алмашув дастури (дастурлар кодлари G-1, G-2, ёки G-3 дан бошланади) – Йўқ
«Ишлаб, саёҳат қил» ёзги дастури – $35
«Au pair» дастури – $35
Лагерларда гуруҳ раҳбарлари учун дастурлар – $35

  • АҚШга кириш визасини олишга ариза топширувчилар визага суҳбатдан ўтиш учун АҚШ элчихонаси ёки консуллигига боришдан аввал бадалларни тўлаб қўйишлари керак.
  • Канада, Бермуд ороллари, Багама ороллари фуқаролари ҳамда бошқа муайян оролларда муқим яшовчилар (қаранг 8 CFR1a) Қўшма Штатлар чегарасидаги ўтказиш пунктларида F-1, F-3, M-1, M-3, ёки J-1 мақомини олиш учун ариза топширишни истасалар, чегарадаги ўтказиш пунктини кесиб ўтишдан олдин SEVIS бадалини тўлашлари ва ўтказишлари лозим.
  • Хозирги вақтда АҚШда яшовчи ноиммигрантлар талаба ёки алмашув дастури иштирокчиси мақомини олиш учун ариза топширишни истасалар, ўз мавқеларини ўзгартириш учун аризани тўлдиришдан аввал бадалларни тўлашлари керак.
  • Интернет орқали FMJfee.com манзилида кредит пластик картасидан фойдаланган ва онлайн I-901 шаклини тўлдирган ҳолда (F, M, ва J тоифадаги муайян ноиммигрантлар учун пул ўтказмалари); ёки
  • Почта орқали, тўлдирилган I-901 шаклини ҳамда АҚШдаги банк номига ёзилган ва АҚШ валютасида тўланадиган чекни ёки тўлов топшириқномасини юборган ҳолда; ёки
  • Учинчи тараф ёрдамида, масалан, мактаб ёхуд ҳомий; ёки
  • Умумий ёки гуруҳ тўловини амалга оширган ҳолда алмашув дастурининг алоҳида ҳомийлари ёрдамида.

Бадаллар визага бегиланган суҳбат бошланишидан аввал тўланиши керак ва мазкур тўлов SEVISга киритилиб, қайд этилиши учун вақт қолиши лозим. Суҳбатни ўтказувчи консуллик ходими SEVISга кириш орқали тўловнинг амалга оширилганини тасдиқлайди. Тўловнинг тизимдан ўтказилишига етарлича вақтни таъминлаш учун у:

  • Электрон тўлов ҳолатида визага суҳбат ўтказилиши санасидан камида уч кун аввал амалга оширилиши лозим.
  • Почта орқали тўлов ҳолатида визага суҳбат ўтказилиши санасидан камида уч иш куни аввал амалга оширилиши лозим, чунки DHS хизмати I-901 шаклида кўрсатилган манзил бўйича ҳужжатларни етказиб беришга улгуриши керак. Ушбу муддатлар тўловнинг SEVISда ўтказилиши ва қайд этилишига имкон беради.

Тўлов SEVIS тизимида қайд этилади. Шу билан бирга, визага суҳбатдан ўтиш учун келганда I-797 ҳужжатини ёки Интернетда шакллантирилган квитанцияни олиб келиш керак.

  • DHS ҳар бир олинган тўлов учун қоғоз шаклидаги расмий квитанция (I-797) беради.
  • Электрон шакл ёрдамида тўловни амалга оширувчи шахслар тўловдан сўнг дарҳол электрон квитанцияни чоп этишлари мумкин.
  • Жисмоний шахслар 30 АҚШ доллари миқдоридаги қўшимча тўлов эвазига Тезкор етказиб бериш хизматидан квитанцияни I-797 шаклида беришни сўрашлари мумкин.

Таҳсилни давом эттирувчи талабалар SEVIS бадалини қуйидаги ҳолатларда тўлашлари керак:

  • 5 ойдан ортиқ муддатга мавқени йўқотган бўлсалар, қайта тиклаш учун ариза топширишдан аввал; ёки
  • Хориждаги тасдиқланмаган ўқиш билан боғлиқ равишда 5 ойдан ортиқ муддат давомида АҚШга янги виза учун ариза топшириш ёки қайтиш вақтида; ёки
  • Мавқени F, M, ёки J тоифаларига ўзгартириш учун ариза топшириш вақтида, F-1 ва F-3 ёки M-1 ва M-3 ўртасидаги ўзгартиришлар бундан мустасно.

Ташрифини давом эттирувчи алмашув дастури қатнашчилари SEVIS бадалини қуйидаги ҳолатларда тўлашлари керак:

  • Жиддий қоидабузарликдан сўнг тикланиш учун ариза топширишдан аввал; ёки
  • 121 кундан 269 кунгача муддат давомида мавқеини йўқотган ҳолатда, тиклаш учун ариза топширишдан олдин; ёки
  • Алмашув дастури қатнашчиси тоифасини ўзгартириш учун ариза топширишдан аввал, магар алмашув дастури қатнашчисининг янги тоифаси тўловлардан озод қилинмаган бўлса (Федерал даражада молиялаштириладиган ҳамда дастур кодлари G-1, G-2, ёки G-3 дан бошланадиган алмашув дастурлари).

Виза олиш билан боғлиқ масалалар бўйича Давлат департаментининг Консуллик Масалалари Бюросивеб-сайтига кириш мумкин

Ушбу дастур ҳақидаги қўшимча маълумотни SEVIS тўғрисидаги веб-сайтдан кўриш мумкин

I-901 шакли бўйича тўловлар ҳақида қўшимча саволлар пайдо бўлса, SEVIS дастури қароргоҳига мурожаат қилиш мумкин.

@ 800.892.4829 телефон рақами орқали SEVIS маълумот хизмати билан боғланинг.

Электрон почта манзили: SEVIS.Source@dhs.gov

# ICE #

АҚШ иммиграция ва божхона полицияси (ИБП – ICE) Ички хавфсизлик департаментининг (ИХД – DHS) энг йирик тергов бўлинмаси бўлиб, чегаравий, иқтисодий, инфратузилмавий ва транспорт хавфсизлиги соҳасидаги қонунлар ижроси учун жавобгардир. ICE террор ва жиноий тармоқларни қўллаб-қувватловчи одамлар, пуллар ва материалларни нишонга олган ҳолда террорчилик ҳаракатларининг олдини олишга интилади.