Алмашув дастурлари

Иммиграция ва Фуқаролик Акти Америка Қўшма Штатларида алмашув дастурларида қатнашиш учун танланган шахсларга махсус Алмашув дастури қатнашчиси визалари (J) категориясини белгилаб берган. Демак, АҚШ Элчихонаси ёки Консуллигида J визасига мурожаат этишдан аввал, сиз бирорта таълим алмашув дастури талабларига мувофиқ бўлиб, шу дастур ҳомийси томонидан қатнашчи сифатида қабул қилинган бўлишингиз керак. Агар сиз таълим алмашуви дастури қатнашчиси сифатида танланган бўлсангиз, дастур ҳомийси АҚШга сафарингиз учун J визасига мурожаат этишда керак бўладиган хужжатлар ва маълумотларни сизга етказади.

Таълим алмашуви дастурларида қатнашувчилар учун қуйидаги ҳужжатларни топшириш талаб этилади:

  1. DS-160 электрон анкета. Бу анкета http://ceac.state.gov/genniv манзилида электрон равишда тўлдирилиши керак. Бу анкета, шунингдек, суҳбатга ёзилиш учун ҳам керак бўлади. Анкетанинг тасдиқлов варағини принтерда чоп этиб, суҳбатингизга олиб келинг. Тасдиқлов варағидаги штрих код қандай кўринишда бўлиши кераклигини мана бу расмда кўринг:
  2. Хорижий сафарлар учун яроқли бўлган паспорт.
  3. Сўнгги 6 ой мобайнида олинган фотосурат (фотосуратлар 5Х5 см ҳажмда ва оқ фонда  бўлиши керак). Фақат асл фотосуратлар қабул қилинади. Бирор усул билан ўзгартирилган (нусхаси олинган, сканер орқали тайёрланган, ўзгартирилган ва ҳоказо) фотосуратлар қабул қилинмайди. Қўшимча маълумотлар учун фотосуратларга талабларни (PDF-93KB) кўринг. DS-160 анкетаси фотосуратни анкетага Интернет орқали бириктириш имконини беради. Консуллик Бўлими фотосурат анкетага бириктирилган тақдирда ҳам асл фотосуратни суҳбатга олиб келишни тавсия этади. Бу анкета тўлдирилгандан кейин техник носозликлар олдини олиш учун қилинади.
  4. DS-2019 шакли, бу шакл алмашув дастури қатнашчисига дастур ҳомийси томонидан юборилади.
  5. SEVIS тўлови тўланганини тасдиқловчи I-901 ёки I-797 шакллари. SEVIS тўлови ҳақида умумий маълумот учун веб-саҳифасига ташриф буюринг. Ўзбекистонда мазкур тўловни тўлашнинг ягона йўли кредит картаси билан https://www.fmjfee.com/ интернет саҳифасида тўловни амалга оширишдир.
  6. Ўқиш/ Амалиёт Режаси, DS-7002 шакли. Барча амалиётчи (trainee) ёки шогирд (intern) категориялари бўйича алмашув дастури визаларига (J визаси) мурожаат этувчилар, DS-2019 шакллари, Ўқиш/ Амалиёт Режаси, ҳамда DS-7002 шаклини тақдим этишлари керак. Амалиётчи ва шогирд дастурлари бўйича янги қоидалар ҳақида қўшимча маълумотларни Таълим ва Маданият Ишлари Бюросининг Алмашув Дастурлари ҳақидаги интернет саҳифасидан, xусусий дастурлар бўлимидан топишингиз мумкин.
  7. Алмашув дастури қатнашчиси билан биргаликда визага мурожаат этувчи оила аъзолари (турмуш ўртоқлар ёки фарзандлар) учун қариндошлик ришталари борлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар, мисол учун турмуш қурганлик тўғрисидаги ёки туғилганлик ҳақида гувоҳномалар.

Таълим алмашуви дастурлари ва уларнинг қатнашчилари ҳақида қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилларда келтирилган маълумотларни кўриб чиқишни маслаҳат берамиз:

Давлат Департаментининг Таълим ва Маданият Ишлари Бюросига тегишли алмашув дастурлари ҳақидаги интернет саҳифаси: https://exchanges.state.gov/

Давлат Департаментининг Консуллик Масалалари Бюросига тегишли интернет саҳифа: https://travel.state.gov/