Таълим ва алмашув дастурлари

Талабалар визаси (F-1/M-1) талабларга жавоб берадиган номзодлар учун Қўшма Штатларда аккредитация қилинган олий ўқув юртида таҳсил олиш имконини беради. Минглаб ўқув дастурлари, жаҳон миқёсидаги муассасалар ҳамда беқиёс мослашувчанлиги билан Қўшма Штатлар олий таълим олиш учун бой имкониятлар таклиф қилади. Бакалавриат ва магистратурада ўқиш учун имкониятлар, илмий тадқиқотчилар учун имкониятлар ҳамда ўқишга қабул қилиш шартлари ва ҳ.к. тўғрисида билиш учун Давлат департаментининг АҚШда таълим веб-сайтига киринг.

Алмашинув дастурлари бўйича шахсларга бериладиган визалар дастури (J-1) Қўшма Штатларга сафар қилиш ва тажриба орттиришни истовчи халқаро номзодлар учун чексиз имкониятлар тақдим этади. Кўп қиррали дастурлар хорижликларга бир неча ҳафтадан бир неча йилгача муддат давомида ўқитиш, ўқиш, тадқиқот олиб бориш, алоҳида маҳоратни намойиш қилиш ёки иш жойида таҳсил олиш учун АҚШга сафар қилиш имкониятини берадилар. Алмашинув дастурлари бўйича шахсларга бериладиган визалар дастури, дастур ҳомийлари ва ҳ.к. тўғрисида қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги ҳаволага ўтишингиз мумкин.

Визасиз сафар дастурининг (ВСД) иштирокчи давлатларидаги ўқиш ниятига эга фуқаролари ВСД ёки ташриф визаси билан сафар қила олмайдилар, туризм ташрифи доирасидаги кўргилочар таҳсил ҳолатлари бундан мустасно. Талабалар Қўшма Штатларга талабалар визаси (F-1 ёки M-1) билан сафар қилишлари лозим. ВСД ҳақида қўшимча маълумотни визасиз сафар дастури ҳақидаги сайтдан олишингиз мумкин.

Қисқа муддатли кўнгилочар таҳсил учун ташриф визасидан фойдаланиш мумкин (B). Илмий унвон ёки диплом берилиши кўзда тутилмаган қисқа муддатли кўнгилочар таҳсил курсларига ташриф визаси (В) билан ёзилиш мумкин. Ташриф визалари ҳақидаги қўшимча маълумотни мазкур сайтда олиш мумкин.

Агар таҳсил, ҳатто у қисқа муддатли бўлса ҳам, АҚШ илмий унвони ёки дипломи берилишини тақозо қилса, ташриф визаси (B) билан мазкур таҳсилни олишга рухсат берилмайди. Мисол учун, муайян муддат давомида АҚШ университети ҳудудида бўлишни талаб этувчи масофавий таълим F-1 тоифасидаги визанги талаб қилади.