Визани суҳбатсиз янгилаш

АҚШнинг иммиграция қонунчилигига мувофиқ, айрим ноиммиграцион визага мурожаат этувчилар ўз визаларини консул билан суҳбатдан ўтмасдан янгилашлари мумкин. Бундай имкониятга эга бўлиш учун мурожаатчилар, қуйидаги талабларга жавоб беришлари лозим.

Қуйидаги шахслар талабларга жавоб беради:

  • Мурожаат этаётган шахс илгари виза олмаган бўлган тақдирда ҳам, мазкур дастурда иштирок эта олиши учун у 79 ёшдан катта ҳамда, фуқароликлигидан қатъий назар, Ўзбекистонда доимий яшаётган бўлиши лозим.
  • Ўзбекистон резидентлари, фуқароликларидан катъий назар, ҳали ҳам яроқли ёхуд тугаган муддати 48 ойдан ошмаган визаси билан ҳудди шу турдаги визага мурожаат этишлари мумкин.

Қуйидаги шахслар талабларга жавоб бермайди:

  • Қаерда яшашларидан қатъий назар, аввалги визалари Ўзбекистон худудидан ташқарида берилган бўлса.
  • Оҳирги виза мурожаат бўйича рад жавоби олинган бўлса.
  • Мурожаатчининг ҳозирдаги ёки олдин олган визаларида “clearance received” аннотацияси қайд этилган бўлса.
  • “Ёзги таътилдаги иш ва саёҳат” (Summer Work and Travel) дастури иштирокчилари.
  • Агар F, M, ва J виза турлари бўйича виза олган мурожаатчиларнинг SEVISи, ўқув дастури ва ўқиш жойи ўзгарган бўлса.
  • Оҳирги сафар виза олгандан сўнг мурожаатчи 14 ёшга тўлган бўлса.

Шуни таъкидлаб ўтамизки, АҚШ иммиграцион қонунчилигига асосан, Консул ҳар қандай мурожаатчини суҳбатга чақириш ҳуқуқига эга.

Барча талабларга жавоб берганлар учун босқичма-босқич йўриқнома:

  • Агар сиз ушбу талабларга жавоб берсангиз, қуйидагиларни бажаришингиз лозим:
  • DS-160 электрон анкетасини шу ерда тўлдиринг.
  • Онлайн рўйхатга ёзилинг. Суҳбатсиз визага мурожаат этиш учун белгиланган вақт- душанба соат 13:00. Бошқа мурожаатлар бу вақт қабул қилинмайди.

Белгиланган вактда талаб этиладиган хужжатлар билан АҚШ элчихонасига ташриф буюринг. Талаб этиладиган хужжатлар руйхати билан шу ерда танишиб чиқишингиз мумкин.

Оилавий мурожаатлар учун, сафарга бирга кетаётган оиладан фақат бир киши онлайн рўйхатга ёзилиши лозим.  Рўйхатга ёзилган оила аъзоси барча талаб этиладиган ҳужжатларни АҚШ Элчихонасига келиб топшириши лозим бўлади.