Гуруҳлар учун суҳбат вақтини белгилаш

Биргаликда саёҳат қилмоқчи бўлган 6 ёки ундан ортиқ шахслар гуруҳ сифатида суҳбат вақтини белгилаш учун мурожаат қилишлари мумкин. Гуруҳларга қуйидагилар мисол бўла олади: санъаткорлар, спорт жамоалари, ўқиш саёҳати, малака ошириш курслари иштирокчилари ва тур гуруҳлар.
Биргаликда саёҳат қилмоқчи бўлган оила аъзолари ва қариндошлар гуруҳ сифатида қаъбул қилинмайди ва алоҳида суҳбат белгилаш тизими орқали суҳбатга ёзилишлари керак бўлади.
Гуруҳ сифатида суҳбатга ёзилиш учун  ConsularTashkent@state.gov электрон манзилига  қуйида сўралган маълумотларни юборинг:

  1. Гуруҳ ҳақида маълумот
  2. Гуруҳ аъзолари сони
  3. Саёҳатнинг мақсади ва режалари
  4. Гуруҳ раҳбарининг тўлиқ исми, паспорт маълумоти ва боғланиш учун телефон рақамлари

Мурожаатингиз Консуллик бўлими томонидан мақулланса, гуруҳ аъзоларини ҳужжатларини ва виза тўловини топшириш учун гуруҳ раҳбарига  учрашув белгиланади.