Вақтинчалик иш визалари

АҚШ элчихонасига вақтинчалик ишлаш визасига мурожаат қилишдан олдин, сизнинг қўлингизда АҚШ иммиграция ва фуқаролик хизмати (USCIS) томонидан тасдиқланган I-129 шаклидаги петиция (мурожаатнома) бўлиши керак. Бу петиция бўлажак иш берувчи томонидан топширилиб, у сизга таклиф этилган иш куни бошланишидан 6 ой олдин топширилмаслиги лозим. Иш берувчи 6 ойлик муддат ичида иложи борича эртароқ петицияни топширмоғи керак. Петиция АҚШ иммиграция ва фуқаролик хизмати (USCIS)  томонидан тасдиқлангандан кейин, сизни таклиф қилаётган иш берувчига I-797 шаклидаги мурожаатнома мақулланганлиги ҳақидаги хабарнома юборилади. Бу ҳакида тўлиқ маьлумотни АҚШ иммиграция ва фуқаролик хизмати (USCIS) нинг вақтинчалик ишчилар ҳақидаги веб-саҳифадан топишингиз мумкин.

Эслатма: Айни вақтда сизнинг виза суҳбатингизга I-797 формаси талаб этилмайди. Бироқ петициянгизнинг тасдиқланганлигини текшириш учун АҚШ элчихонага I-129 петициянгизнинг рўйхатга олинган рақами талаб этилади.

Мумкин эмас. Вақтинчалик норасмий ишларни бажариш учун визалар мавжуд эмас. Барча АҚШда ишлашни режалаштираётган мурожаат этувчилар визага мурожаат килишдан аввал тасдиқланган петицияга эга бўлишлари керак. Фақат шундан сўнг визага мурожаат этиш мумкин.

Сиз I-797 формасида ёки иш берувчи томонидан юборилган ишга таклиф хатида кўрсатилган иш бошланиш санасидан 10 кун олдин АҚШ ҳудудига киришингиз мумкин эмас.

Фирибгарликни олдини олиш ва фош этиш тўловини умумий петиция асосидаги L-1 тоифадаги визага мурожаат этувчи амалга ошириши лозим. L, H-1D ва H-2B тоифадаги визалар учун топширилган якка турдаги петицияларда эса фирибгарликни олдини олиш ва фош этиш тўлови петиция топширувчи томонидан АҚШ иммиграция ва фуқаролик хизматига петиция топширилиш пайтида амалга оширилади.