Ёзги таътилда иш ва саёҳат дастури

Алмашув ташрифлари дастурининг мақсади жаҳонни таълим ва маданий алмашув орқали ўрганишдан иборат. Алмашув дастури бўйича келган барча ташриф буюрувчилар дастурлари тамомлангандан сўнг ўз давлатларига қайтиб бориб янги тажрибаларни ўртоқлашишлари ва тарқатишлари кутилади.

Ушбу ёзги таътил мавсумида Америка маданиятини ўрганиш ва ишлаш учун имконият берувчи дастурда қатнашиш учун инглиз тилини етарли даражада билишларини намойиш қила оладиган олий таълим муассасасаларининг талабалари ариза беришлари мумкин. Дастурда қатнашиш имкониятига бакалавриат, магистратура ва докторантурада ўқиётган шахслар эгадирлар.

Якуний курсда таълим олаётган ва шу йил ўқишни битирадиган талабалар ўқув йили тугаши билан бошланадиган таътил давомида дастурда қатнашиш учун ариза беришлари рухсат этилади. Бундай талабалар аризаларини ўқув дастурлари тамом бўлмасдан туриб топширишлари керак.

Сиртқи, масофавий шаклда таълим олаётган талабалар ҳамда касб-ҳунар коллежлари талабалари қатнашиш ҳуқуқига эга бўлмайдилар.

ЁТИС дастурига аризалар 2022 йил, 1-мартдан бошлаб қабул қилинади.

Ҳа, агарда сиз Ўзбекистон резиденти бўлсангиз (яшаб, ўқисангиз) сиз ЁТИС дастурида қатнаша оласиз. Агарда сиз Ўзбекистонда яшамасангиз ёки ўқимасангиз унда сиз ЁТИС дастурига аризангизни яшаётган ва/ёки ўқиётган давлатингизда топширишингиз керак.

АҚШ қонунчилигига мувофиқ ушбу дастур қатнашчилари ёши чекланиши кўзда тутилмайди.

Дастурни узайтириш рухсат этилмайди. Талабалар университет ёки институтларидаги ўқув йили бошланмай туриб Ўзбекистонга қайтиб келишлари шарт.

Сизга берилган DS-2019 шаклда кўрсатилган дастур бошланиш санасидан 30 кун аввал ва ундан кейин келишингиз мумкин. Алмашув дастурингиз якунлангач сизга АҚШни тарк этиш учун 30-кунлик муҳлат берилади. Ёдингиздан чиқармангки, ЁТИС дастурида қатнашишингиз ўз университетингизда дарслар ёки имтиҳонларга қатнашмасликка сабаб бўла олмайди.

Сизга бериладиган J-1 виза ФАҚАТГИНА сизнинг жорий J-1 алмашув дастурингизга ва сизнинг бу дастур учун белгиланган ҳомийингизга тегишли. Жорий J-1 дастурингиз якунлангач сиздан Америка Қўшма Штатларини тарк этишингиз кутилади. Агарда сиз иккинчи J-1 алмашув дастурида қатнашишни режалаштирган бўлсангиз (бошқа категорияда ва бошқа J-1 ҳомийи орқали) АҚШга иккинчи дастур орқали кириб бориш учун сиз J-1 визаси учун қайтадан янги J-1 дастур ҳомийи орқали ариза беришингиз керак.

Агарда сиз дастурни тарк этишни режалаштирадиган бўлсангиз сиз бу ҳақда ўзингизнинг дастур ҳомийингизга мурожаат қилиб уни ҳабардор қилишингиз лозим. Сизнинг дастурингиз ҳомийси бу маълумотни SEVIS тизимига киритади ва сиз Америка Қўшма Штатларини дарҳол тарк этишингиз керак бўлади. Дастур якунлангач бериладиган 30-кунлик қўшимча вақт сиз дастурни муваффақиятли якунламаганингиз сабабли сизга берилмайди.

Агарда сизнинг ҳомийингиз сизнинг алмашув дастурида қатнашишингизни сабабидай қатъий назар бекор қиладиган бўлса, ҳомий бу ҳақда маълумотни SEVIS тизимига киритади ва сиз Америка Қўшма Штатларини дарҳол тарк этишингиз керак бўлади. Дастур якунлангач бериладиган 30-кунлик қўшимча вақт сиз дастурни муваффақиятли якунламаганингиз сабабли сизга берилмайди.

Алмашув дастури орқали ташриф буюраётган шахсга унинг DS-2019 шаклидаги кўрсатилган вақт (бошланиш ва якунлаш саналари) ва унга қўшимча “саёҳат учун ажратилган” 30-кунлик муҳлатга кириш рухсат этилади (8 CFR 214.2(j)га қаранг). Шу 30-кунлик муҳлат берилиши Ички хавфсизлик вазирлиги (DHS) томонидан кўзда тутилган. DHSнинг кўрсатмасига кўра, дастур якунланганидан сўнг бериладиган 30 кунлик муҳлат дастур муваффақиятли тамомланган кундан бошлаб берилади ва шу вақтни қатнашчи Америка Қўшма Штатлари ичида саёҳат ва/ёки мамлакатни тарк этиш учун тайёргарлик кўриш учун ишлатиши мумкин; бошқа мақсадлар кўзда тутилмаган. Ушбу вақт мобайнида ҳорижий фуқаролар DHS юрисдикциясида бўлишади. Ушбу вақт мобайнида қатнашчининг SEVIS тизимидаги ёзуви очиқ статусда бўлмаган ҳолда дастурни узайтириш ва/ёки бошқа дастурга ўтказишга рухсат берилмайди.

Ёзги таътилда иш ва саёҳат дастури (ЁТИС)да қатнашиш шартлари: Ушбу дастур категориясидага қатнашчилар сифатида аризачининг ўзининг давлатида ёки ҳорижий давлатда мактабдан кейинги таълим дастурларида ҳалол қатнашувчи талабалар дастурга ариза бериш вақтида улар аккредитациядан ўтган мактабдан кейинги таълим муассасасида ёки мамлакатнинг таълим тизимида шунга тенглаштирилган муассасада кундузги таълим олаётган бўлсалар ҳисобланадилар. Онлайн-таълим, бундай таълим тўлиқ кундузги таълимга тенглаштирилган бўлсада ҳам ва академик даража олишга олиб борадиган бўлсада ҳам талабани ушбу дастур қоидаларига кўра кундузги таълим олаётган шахсларга тенглаштирмайди ва бундай талабалар Ёзги иш ва ташриф дастурида қатнаша олмайдилар. Якуний курс талабалари дастурда ўқув йили тамомланиши билан бошланадиган таътил давомида қатнашиш учун ариза беришлари мумкин, аммо бундай аризалар талаба таълим дастурини тамомламай туриб топширилиши лозим.

ЁТИС дастурининг барча қатнашчилари шу ҳақда огоҳлантириладиларки, АҚШга етиб келганлари ва ишни бошлаганлари, турар жойлари ўзгарган ҳолда манзиллари ҳақида дастур ҳомийига ҳабар бериш уларнинг масъулиятидир. ЁТИС дастури қатнашчилари иш жойларини ўзгартирмоқчи ёки қўшимча ишга жойлашмоқчи бўлганда улар АҚШдаги ҳомийларига режалаштираётган иш жойлари тўғрисида маълумот бериб ҳомий дастлабки иш жойига жойлаштиришда амалга оширган текширишлар каби барча жараёнларни ўтказиб ижобий жавоб беришини янги ишни бошламай туриб кутишлари лозим.

Агарда алмашув дастури бўйича келган шахс DS-2019 формасини йўқотиб қўйса у унга бириктирилган ҳомийдан шакл нусҳасини олиши лозим.

Дастурнинг саналари талаба ўқийдиган ўқув юртнинг ёзги таътилига тўғри келиши керак бўлгани сабабли барча қатнашчиларга ЁТИС дастурига аризаларини улар ўқийдиган давлатда жойлашган элчихона ёки консуллик орқали топширишлари тавсия этилади.

Ёзги иш ва ташриф дастури қатнашчилари, тарбиячилар, ёрдамчи ҳодимлар ва юқори синфлардаги алмашув дастурлари қатнашчиларининг оила аъзолари биргаликда боришлари кўзда тутилмайди. (Масъул шахслар учун: Агарда сизга DS-2019 формаси билан J-2 визаси учун ариза тушиб келадиган бўлса бундай ҳолатларда CA/VO/F/ET билан боғланишингизни сўраймиз).

Онлайн шаклдаги таълим унинг кундузги ҳисобланганига ва диплом берилишига олиб боришига қарамай талабани ушбу Ёзги иш ва ташриф дастурида қатнашиш мақсади учун кундузги ўқийдиган талабага тенглаштирмайди.

Одам савдоси фидоларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Уильям Уилберфорс қонунини қайта тасдиқлаш тўғрисидаги 2008 йил қабул қилинган қонунга мувофиқ барча J визасига ариза бераётган ҳорижий фуқаролар уларнинг АҚШ федерал иммиграция, меҳнат қонунчилигида кўрсатилган ҳуқуқлари билан таништирилишлари шарт. Бу маълумотлар қаторида Америка Қўшма Штатларида қулдорчилик, мажбурий меҳнат, одам савдоси, сексуал ҳужумлар, товламачилик ва ишчиларни эксплуатация қилишларнинг қонунга зидлиги ва ҳоказо.

Илгари ЁТИС дастурида қатнашган ва олий таълим муассасасидаги дарсларига вақтида қайтмаган талаба кейинчалик ЁТИС дастурига қайтадан ариза берадиган бўлса, бу ҳолат уларнинг келажакда алмашув визаларини олишга ва дастурда қатнашишга ҳақлилигини сўроқланишига (яъни, “ҳалол студент”лигини аниқлашга) сабаб бўлиши мумкин. Бундай бўлишига ҳақиқатдан ҳам аввалги алмашув дастури муваффақиятли якунланганидан сўнг бериладиган 30 кунлик муҳлат ёки АҚШ иммиграция тўғрисидаги қонунчилиги бузилганлиги ёки бузилмаганлиги аҳамиятга эга эмас. Ҳар бир бундай ҳолат алоҳида равишда кўриб чиқилади.

Алмашув ташрифи дастури регламенти қатнашчини иккинчи иш жойига жойлашишини тақиқламайди. Аммо сизга ҳомийлик қилаётган ташкилотдан иккинчи иш жойига розилик беришдан олдин мурожаат қилишингиз лозим. Барча ишга жойлашишларни ҳомийлик қилаётган ташкилот кўриб чиқиб тасдиқлаши шарт.

Шикоятларингизни Давлат департаментига jvisas@state.gov манзилига юборишингиз мумкин. Аммо, сизнинг дастурингиз учун масъулият аввалан бор сизга ҳомийлик қилаётган АҚШдаги ташкилотга юклатилган. Агарда сиз иш берувчи устидан арз қилмоқчи бўлсангиз сиз дастлаб ҳомийингизга ёрдам сўраб мурожаат қилишингиз керак. Ҳомий тўғрисидаги ва мурожаат учун маълумотлар DS-2019 шаклнинг 7-бўлимида келтирилган.

Агарда сизда саволлар туғилса ёки иш топишда қийинчиликларга учрасангиз, ёки иш шартлари сизда шубҳа туғдирса, сиз дастлаб ўзингизнинг ҳомийингизга мурожаат қилишингиз лозим. Шунингдек, Давлат департаменти билан боғланишингиз ҳам мумкин (jvisas@state.gov). Истасангиз, яқин орада жойлашган сизнинг давлатингизнинг элчихона ёки консуллигига мурожаат қилишингиз мумкин.

Дастурнинг бошланиш ва якунланиш саналари сиз қачон ишлашни бошлашингиз ва қачон ишлашни тўҳтатишингиз кераклигини билдиради. Дастур бошланиш санасида ёки ундан кейинги исталган санада ишлашни бошлашингиз мумкин, шу билан бирга дастур якунланиш санасида сиз ишлашни тўҳтатишингиз зарур. Дастур якунланган санадан сўнг ишлаган ҳолатингиз сизнинг келажакдаги дастурда қатнашиш учун берган аризаларингизни кўриб чиқилишига таъсир кўрсатади.

Давлат департаменти томонидан барча қатнашчиларнинг соғлиқ ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ишонч хизмати ташкил этилган. Ҳомийлар томонидан бир қатор амаллар қўлланилиши тақиқланган, шулар қаторида қатнашчига дастурини бекор қилишни пўписа қилиш ёки қатнашчини шикоят қилгани ёки ташқи томонлардан ёрдам сўрагани учун бошқа бир равишда унга чора кўриш. Қатнашчилар Давлат департаменти билан исталган пайт 1-866-283-9090 телефони орқали боғланишлари ёки jvisas@state.gov манзилига мурожаат қилишлари мумкин.

Сизга бириктирилган ҳомий билан боғланинг, унинг исми ва телефон рақами сизнинг DS-2019 шаклдаги ҳужжатингизда кўрсатилган.

Сизнинг J-1 дастуридаги ҳомийингиз билан боғланишингиз лозим. Ҳомийингизга сизга барча J-1 алмашув ташриф дастурингизга оид масалалар бўйича сизга ёрдам ва маслахат бериш вазифаси юклатилган.

Сизга бириктирилган ҳомий ва Ижтимоий суғурта маъмурияти билан боғланинг.

  • Сизнинг дастурингиз ҳомийси томонидан берилган DS-2019 шаклдаги ҳужжат (қатнашиш ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳнома)
  • Бошқа тасдиқловчи ҳужжатлар – рўйхати тегишли элчихона ёки консулликнинг веб-сайтида эълон қилинган
  • Америка Қўшма Штатларига бориш ҳуқуқини берувчи паспорт
  • Тўлдирилган DS-160 шаклдаги онлайн-ариза (иммиграцияга оид бўлмаган виза аризаси)
  • 160 доллар виза йиғимини тўланганлигини тасдиқловчи квитанция
  • Суръатларга қўйиладиган талабларга жавоб берувчи 2х2 дюйм (5х5 см) ўлчамдаги фотосуръат

J-визалари тўғрисида қўшимча маълумотларни Консуллик ишлари бюросининг алмашув дастури визаларига бағишланган интернет-саҳифасидан олишингиз мумкин. Элчихона ёки консулликда виза олиш учун суҳбатга ёзилиш ёки аризани кўриб чиқиш учун тўловни амалга ошириш ва бошқа саволларга жавоблар сиз ариза бермоқчи бўлган АҚШ элчихонаси ёки консуллигининг интернет-сайтида келтирилган.

Дастур учун тасдиқланган ҳомийлар бўлажак ёки жорий ташриф қилувчи шахсларга ўзларининг дастурлари доирасида DS-2019 шаклдаги ҳужжатларини бериш ҳуқуқига эгалар.

J-1 визалари эгалари фақатгина уларнинг DS-2019 ҳужжатларида кўрсатилган ва алмашув дастурларининг шу категориясига оид тегишли меъёрий ҳужжатларда кўрсатилган фаолият турлари билан шуғулланиш ҳуқуқига эгалар.

Ҳа. Давлат департаменти бир қатор АҚШнинг ҳукумат, таълим ва хусусий ташкилотларига таълим ва маданият соҳасидаги алмашув дастурларини амалга ошириш ҳуқуқини берган. Алмашув ташрифи дастурида қатнашиш учун ҳорижий фуқаролар Давлат департаменти томонидан тасдиқланган ҳомий ташкилот томонидан ҳомийлик кўмагини олишлари керак.

Дастур ҳомийлари улар бошқараётган алмашув ташрифи дастури учун хорижий фуқароларни танлаш, шунингдек, ташриф буюрувчи шахсларни Америка Қўшма Штатларида сафар давомида қўллаб-қувватлаш ва кузатиб бориш учун жавобгарлар.

Тасдиқланган ҳомийлар рўйхати ва уларнинг дастурлари тўғрисида маълумот шу ерда келтирилган.

Америка Қўшма Штатларига келган ҳорижий шахс паспортини йўқотганда дарҳол ўз давлатининг элчихонаси ёки консуллигига паспортни йўқотилгани тўғрисида ҳабар бериб, тиклаш тўғрисида маълумот олишлари керак. Embassy.org саҳифасида Вашингтон шаҳрида жойлашган барча элчихоналар тўғрисида маълумотлар келтирилган. Қатнашчи ўз давлатининг элчихонаси ёки консуллигига янги паспорт олиш учун топширгани DS-2019 гувоҳномасининг янги нусҳасини унга бириктирилган ҳомийдан олиши мумкин.