Талабалик визалари

I-20 формаси расмий ҳужжат бўлиб, у АҚШ ҳукумати тасдиқланган ўқув муассасаси томонидан берилади. Бу ҳужжат барча талабалик  F-1  ва M-1 визасига мурожаат этувчилардан талаб этилади.   I-20 ҳужжати сизнинг ўқув юртига қабул қилинганлигингизни тасдиқлаб, SEVIS I-901 тўловини тўлашингиз, визага мурожаат этишингиз ёки виза мақомини ўзгартириш ва АҚШ ҳудудига киришингиз учун керакли маълимотларни ўзида жамлайди.  I-20 формасида талабанинг шахсий рақами кўрсатилган бўлиб, бу рақам N ҳарфи билан бошланувчи тўққизта рақамдан иборат.

Сизга I-20 формасини олишингиз биланоқ визага мурожаат этиш тавсия этилади. Эрта мурожаат қилиб, сиз суҳбатга ўз вақтида келишингизни таъминлайсиз. Бироқ, виза I-20 формада кўрсатилган  ўқиш бошланиш санасидан 120 кун аввал берилмайди.

Консуллик бўлими  Ўзбекистон фуқароларига суҳбат кунларини олдинроқ санага кўчириш имкониятини беради. Мурожаат этувчиларнинг суҳбат кунлари қуйидаги ҳолатларда олдинроқ санага кўчирилиши мумкин: ноиммиграцион виза учун бўлган мурожаат тиббий фавқулотда ҳолат юзасидан ёки бошқа ўта муҳим ҳолат юзасидан бўлса, шунингдек, талабалик (F-1, J-1, M-1) ва вақтинчалик ишлаш визалари (H1, L, P)га мурожаат этилган бўлса.

Суҳбат кунини олдинроқ санага кўчириш учун мурожаат қилаётганда (DS-160) электрон анкетасини тўлдиришлари, суҳбат куни ва вақтини интернетда суҳбатга ёзилиш тизимиорқали белгилашлари, консуллик бўлими билан электрон манзил (consulartashkent@state.gov) орқали боғланиб исм-шариф, паспорт рақами ҳамда суҳбатга ёзилиш тизими орқали белгиланган суҳбат санаси ва штрих коди, шунингдек, мурожаатнинг долзарблиги ҳақидаги қисқача изоҳ келтирилиши лозим. Барча илтимосномалар уч иш куни давомида кўриб чиқилади.

Виза берилган вақтдан қатъий назар, АҚШ ҳудудига I-20 формада кўрсатилган ўқиш бошланиш санасидан 30 кун аввал кириб бўлмайди.

Агар янги формани суҳбатга келишингиздан аввал олган бўлсангиз, бу ҳақда суҳбатга келганингизда Консулга маълум қилинг. Агар визангизни олиб бўлиб, у ерда кўрсатилган ўқишга эмас, балки бошқа ўқиш жойига бормоқчи бўлсангиз, АҚШ иммиграция ходимлари сизни АҚШга га киришингиз учун рухсат бермасликлари мумкин.

Йўқ. Агар сиз Америка Қўшма Штатларида бўлсангиз, сизга қайтадан визага мурожаат этиш талаб этилмайди, чунки виза фақатгина АҚШга кириш учун рухсатнома ҳисобланади. АҚШда мақомингизни ўзгартириш бўйича АҚШ фуқаролик ва иммиграция бўлимига мурожаат этинг. Агар сиз мамлакатни тарк этиб, сўнг яна қайта кирмоқчи бўлсангиз, сизга янги талабалик  визаси керак бўлади.

Кундузги бўлим талабалари ўқиш муассасаси ичида ҳафтасига 20 соатдан ошмайдиган ишга киришлари мумкин. Талабалик мақомида бир йилдан кўпроқ вақт бўлган талабалар АҚШ фуқаролик ва иммиграция  хизмати рухсати билан ташқаридан иш излашлари мумкин. Бу ҳақда қўшимча маълумот олиш учун ўқиш муассасасидаги маслаҳатчига мурожаат этинг.

Талаба ва тажриба алмашинув дастури иштирокчилари маълумоти тизими  (SEVIS) барча ўқув муассасаларидан ўзларининг янги ва ўқишни давом этаётган хорижий талабаларининг маълумотларини, мақомларини тасдиқлашни талаб этувчи тизимдир.  Талабалик визасига мурожаат этувчи унга виза берилишидан аввал SEVIS тўловини тўлаган бўлиши шарт ва далил сифатида тўлов тасдиқ вароғини суҳбатга олиб келиш лозим. Бу ҳақида SEVIS веб-саҳифасида батафсил маълумот мавжуд.

Тартиб бўйича, АҚШда ўқиш учун талабалик визасига эга бўлиш лозим. Лекин агар ўқув дастури якунида диплом берилмаса ва ўқиш ҳафтасига 18 ўқув соатидан ошмаса, сиз туристик виза билан АҚШда дарсга қатнашишингиз мумкин. Бундай ҳолатларда сиз туристик визага мурожаат қилишингиздан олдин ўқиш жойидан сизга туристик виза билан ўқишга рухсат берилишини кўрсатувчи ҳужжат сўрашингиз лозим.

Сиз В-1/И-В-2 тоифали виза билан АҚШга бориб фарзандингизни кўриб келишингиз мумкин. Лекин ўзингиз токи иммиграцион, вақтинчалик иш ёки талабалик визасига эга бўлмагунга қадар фарзандингиз билан АҚШда яшай олмайсиз.