Ноиммиграцион визани суҳбатсиз янгилаш

Афсуски, агар сизнинг аввал олган виза тури бўйича навбатдаги мурожаатингиз рад этилган бўлса, сиз бу дастур асосида визага мурожаат эта олмайсиз. Агар визага мурожаат этиш ниятида бўлсангиз, консул қабулига онлайн равишда суҳбатга ёзилишингиз лозим.

Тўсқинлик қилмайди. Агар сиз “суҳбатсиз визага мурожаат этиш” дастурининг бошқа талабларига жавоб берсангиз, паспорт маълумотингиз ўзгарганлигига қарамай, дастурда иштирок этишингиз мумкин.

Афсуски, на сизнинг ўғлингиз, на унинг онаси дастур талабларига жавоб бермайди. Бирок, фарзандингиз онаси консул билан суҳбат учун тонгги қабулга ёзилиб, суҳбатга фарзандининг ҳужжатларини олиб келиши мумкин. 14 ёшгача тўлмаган фарзандни суҳбатга ўзи билан олиб келиш талаб этилмайди.

“Суҳбатсиз визага мурожаат этиш” дастури асосида визага мурожаат этмоқчи бўлган шахслар ўз паспорт ва ҳужжатларини шахсан топширишлари лозим. Бу ҳолат учун қуйидаги истиснолар мавжуд: 1) 79 ёшдан катта бўлган мурожаат этувчилар учун уларнинг оила аъзолари ўзлари визага мурожаат этиш-этмасликларидан қатъий назар ҳужжатларни қабулга ёзилиб топширишлари мумкин; 2) “Суҳбатсиз визага мурожаат этиш” дастури асосида гуруҳ сифатида мурожаат этувчиларнинг битта аъзоси барча гуруҳ аъзолари учун ҳужжатларни топшириши мумкин.

Сўнгги олинган виза муддатининг тугаш санасини аниқлаш учун сиздан ConsularTashkent@state.gov электрон манзили орқали консуллик бўлими билан боғланиш ва ўз мурожаатингизда тўлиқ исмингиз ва туғилган санангизни кўрсатиш талаб этилади.

Албатта. Агар сиз В1/В2 виза турига мурожаат этмоқчи бўлсангиз, сиздан бармоқ изларини топшириш талаб этилади. Сизнинг сўнгги визага мурожаатингизда бармоқ излари олинмаганлиги сабабли, айни пайтда сиз мазкур дастур асосида визага мурожаат эта олмайсиз.

Йўқ. Агар сиз топширган анкетангиз билан мурожаат этаётган бўлсангиз, сиздан қўшимча тўловни амалга ошириш талаб этилмайди. Суҳбатга ёзилгандан сўнг, ўзингиз билан керакли ҳужжатлар билан бирга тўлов учун олган квитанциянгизни олиб келишни унутманг. Бироқ, агар сиз бошқа виза тоифасига бошқа сафар мақсади билан мурожаат этаётган бўлсангиз, янги тўловни амалга оширишингиз талаб этилади.