Таълим алмашуви дастурлари қатнашувчилари учун виза

Визани қачон олганингиздан қатъий назар, сиз DS-2019 формада кўрсатилган дастурнинг бошланиш санасидан 30 кун аввал АҚШга кира олмайсиз.

Талаба ва тажриба алмашинув дастури иштирокчилари маълумоти тизими  (SEVIS) барча ўқув муассасаларидан ўзларининг янги ва ўқишни давом этаётган хорижий талабаларининг маълумотларини, мақомларини тасдиқлашни талаб этувчи ҳужжатдир.  Тажриба алмашинув дастури қатнашчилари визага мурожаат этишдан аввал SEVIS тўловини тўлаган бўлишлари шарт ва далил сифатида тўлов тасдиқ вароғини суҳбатга олиб келишлари лозим. Бу ҳақда SEVIS веб-саҳифасида батафсил маълумот мавжуд.

Икки йил қоидаси – АҚШ иммиграция қонунчилигида жуда кенг учрайдиган  атамадир. Унга кўра, алмашинув дастури қатнашчиси дастур сўнгида бошқа визага, жумладан, H-1, L-1, K-1 ёки иммиграция визасига мурожаат этишдан аввал ўз мамлакатига қайтиши ва у ерда икки йил давомида бўлиши талаб этилади. Айтиш жоизки, «икки йиллик қоида»га амал қилиш ёки амал қилиш керак эмаслиги ҳақида дастлабки қарори  сизнинг DS-2019 формангизда кўрсатилади. Якуний қарор  H-1, L-1, K-1, ёки иммиграция визасига мурожжат этган вақтингиз қабул қилинади.

«Икки йил қоидаси»га амал қилувчи J-1 виза эгалари АҚШда қолиб, виза мақомини тўғри келмайдиган виза тоифасига (масалан J-1 визадан H-1 визага) ўзгартиришлари мумкин эмас . Шунингдек, лозим бўлган вақтда ўз мамлакатларига қайтмай туриб ёки  бу қоидани олиб ташлаш учун рухсат олмай туриб, доимий яшаш ҳуқуқини (гринкарта) олиш  учун ҳам мурожаат қилишлари мумкин эмас. Сизга икки йиллик қоидага амал қилиш мажбурияти берилиш ёки берилмаслиги бир неча омилларга, жумладан, мамлакатингизнинг кўп талаб қилинадиган соҳа эгалари рўйхатига ва  дастурнинг молиялаштириш асосига боғлиқ. Бу қоидага амал қилишда, АҚШда ўтказган вақтингиз ҳисобга олинмайди.

Эҳтимоли мавжуд. Фақатгина АҚШ ҳукуматининг виза идораси  бу қоидадан озод этиши мумкин. Шунингдек, давлат виза идораси сизнинг визангиздаги аннотациясидан қатъий назар, икки йиллик қоида бўйича охирги қарорни қабул қилиш ваколатига эга. Агар икки йиллик қоида сизга тегишли бўлса, сиз ундан озод бўлиш учун мурожаат этишингиз мумкин. Икки йил қоидасига амал қилиш мажбуриятида бўлсангиз ҳам, сиз юқорида санаб ўтилган визалардан ташқари бўлган туристик виза ёки бошқа ноиммиграцион визаларга мурожаат этишингиз мумкин.