Суҳбат кунини олдинроқ белгилаш

Суҳбат кунини олдинроқ белгилаш тартиби

Консуллик бўлими, биометрик паспортга эга Ўзбекистон фуқароларига, суҳбат кунларини олдинроқ санага кўчириш имкониятини беради. Мурожаат этувчиларнинг суҳбат кунлари қуйидаги ҳолатларда олдинроқ санага кўчирилиши мумкин: ноиммиграцион виза учун бўлган мурожаат тиббий фавқулот юзасидан ёки бошқа ўта муҳим холат юзасидан бўлса ва шунингдек талабалик (F-1, J-1, M-1) ва вақтинчалик ишлаш визалари (H1, L, P)га мурожаат этилган бўлса.

Суҳбат кунини олдинроқ санага кўчириш учун мурожаат қилаётганда қуйидагиларга риоя қилиниши лозим:

(1)  (DS-160) электрон анкетасини тўлдириш

(2)  Суҳбат куни ва вақтини интернетда суҳбатга ёзилиш тизими орқали белгилаш. Интернетдаги суҳбатга ёзилиш тизими орқали суҳбат куни ва вақтини белгиламаган мурожаатчиларнинг илтимослари маъқулланмайди.

(3)  Консуллик бўлими билан электрон манзил (consulartashkent@state.gov) орқали боғланиб исм-шариф, паспорт рақами ҳамда суҳбатга ёзилиш тизими орқали белгиланган суҳбат санаси ва штрих коди, ва шунингдек мурожаатнинг долзарблиги ҳақидаги қисқача изох келтирилиши лозим. Барча илтимосномалар уч иш куни давомида кўриб чиқилади.

(4)  Маълум қиламизки, агар сиз яқин ўтмишда шу сабаб бўйича суҳбатдан ўтиб рад жавобини олган бўлсангиз ва сизнинг ҳолатингизда ўзгаришлар кузатилмаса, сизнинг суҳбат кунини олдинроқ санага кўчириш илтимосингиз маъқулланмаслиги мумкин.

Диққат: 2016 йил 22 февралдан бошлаб Тошкентдаги АҚШ элчихонаси Ўзбекистон резиденти бўлмаган Эрон фуқароларини суҳбатга қабул қилмайди.

Туркиянинг Анкарадаги, Арманистоннинг Еревандаги ва Бирлашган Араб Амирликларининг Дубайдаги АҚШ элчихоналари эронлик муражаатчиларни қабул қилишлари учун форс тилида гапирувчи ва Эрондаги шароитдан ҳабардор Консуллар билан таъминланган. Ўша элчихоналарга қандай мурожаат этиш ва суҳбат учун кутиш вақти юзасидан кўпроқ маълумотни шу ерда олишингиз мумкин