USCIS Иммигрант тўлови

АҚШ Давлат Департаментидан иммиграцион виза олган шахс сифатида сиз АҚШ Фуқаролик ва Иммиграция Хизмати (USCIS) га 220 АҚШ доллари миқдорида иммигрант тўловини амалга оширишингиз шарт. АҚШ Фуқаролик ва Иммиграция Хизмати (USCIS) учун иммигрантлар тўлови АҚШ Фуқаролик ва Иммиграция Хизматининг иммиграцион виза хужжатлар тўпламини кўриб чиқиш, расмийлаштириш ва сақлаш харажатларини, шу билан биргаликда, хужжатларни, шу жумладан, доимий қонуний резидент карточкаларини (одатда Грин Кард деб аталади) ишлаб чиқариб, уларни бериш харажатларини қоплашга мўлжалланган.

Сиз АҚШ Фуқаролик ва Иммиграция Хизмати (USCIS) учун иммигрантлар тўловини Интернетда АҚШ Фуқаролик ва Иммиграция Хизмати (USCIS)нинг Электрон Иммиграция Тизими орқали, иммиграцион виза хужжатлар тўпламини қўлингизга олгандан сўнг ва АҚШга жўнаб кетишингиздан аввал тўлашингиз керак. АҚШ Фуқаролик ва Иммиграция Хизмати (USCIS) учун иммигрантлар тўловини тўламаганингизга қадар Грин Кардингизни олмайсиз.

Сиз ўзингиз учун ва сиз билан биргаликда АҚШда яшайдиган оила аъзоларингиз учун ушбу тўловни тўлашингиз мумкин. Агар бошқа оила аъзоларингиз учун ҳам тўламоқчи бўлсангиз, уларнинг чет эл фуқаросини рўйхатга олиш рақами (А ҳарфи билан бошланади, A-number) ва Давлат Департаменти (DOS) иш рақамини (Case ID) билишингиз керак. Тошкентдаги Консуллик Бўлими сизга чет эл фуқаросини рўйхатга олиш рақамингизни (А ҳарфи билан бошланади, A-number) ва Давлат Департаменти (DOS) иш рақамини (Case ID) беради.

Тўлов ҳақида қўшимча маълумот учун ҳамда АҚШ Фуқаролик ва Иммиграция Хизмати (USCIS) билан боғланиш маълумотларини топиш учун USCIS нинг иммигрант тўлови ҳақидаги веб саҳифасини кўринг.