Талаб қилинадиган ҳужжатлар

  1. I-90, Доимий Резидент Карточкасини Янгилаш Анкетасининг 1-3-варақлари
  2. Паспортнинг асли ва унинг фотосурат мавжуд бетининг нусхаси
  3. Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлигининг тегишли бўлинмаси томонидан берилган I-551 шакли йўқолганлиги ёки ўғирланганлиги ҳақидаги маълумотнома, инглиз тилидаги таржимаси билан
  4. АҚШни бир йилдан кам бўлган муддатга тарк этганликнинг исботи (масалан: самолёт билетлари, паспортдаги кириш/чиқиш муҳрлари ёки бошқа шундай маълумотлар)
  5. Агар мавжуд бўлса, АҚШда қонуний мақом мавжудлигининг исботи (масалан: йўқолган/ўғирланган I-551 шаклнинг нусхаси)
  6. Бир дона, ҳажми 5смх5 см, оқ фонда олинган фотосурат
  7. Ушбу хизмат учун маъмурий тўлов олинмайди.