АҚШ Элчихонасининг Консуллик Бўлими АҚШга қайтиб киришга рухсатномаси бўлмаган АҚШ Доимий Қонуний Резидентларидан ва грин карталари йўқолган ёки ўғирланган Доимий Қонуний Резидентлардан мурожаатларни кўриб чиқади. Қабулга ёзилиш учун Иммиграцион Визалар бўлими билан боғланинг. Илтимос, шуни инобатга олингки, 2017 йил январь ойидан АҚШ Фуқаролик ва Иммиграция Хизмати ушбу хизмат учун $575 AҚШ доллари миқдорида онлайн тўловни жорий этди.
Қайтиб кириш рухсатномаси 30 кун ичида амал қилади. Шу сабабли, Ўзбекистон фуқаролари ушбу жараён бўйича Консуллик Бўлимига мурожаат этишларидан аввал, Ўзбекистон Ички Ишлар Вазирлиги Хорижга Чиқиш, Кириш ва Фуқароликни расмийлаштириш бўлими томонидан бериладиган хорижга чиқиш рухсатномаси (ОВИР) га эга бўлишлари тавсия этилади. Белгиланган қабул кунида қайтиб кириш рухсатномасини олмоқчи бўлган мурожаат этувчи қуйидаги рўйхатда кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этиши ва Консул билан суҳбатдан ўтиши шарт.
Талаб қилинадиган ҳужжатлар
- Тўлдирилган I-131A формасининг чоп этилган нусхаси (Application for a Travel Document (Carrier Documentation);
- $575 доллари миқдоридаги тўловни амалга оширилганлигини кўрсатувчи квитанция нусхаси ёки тасдиқлов варағи. АҚШ резидентлари тўловни АҚШ Фуқаролик ва Иммиграция Хизмати (USCIS)нинг маҳсус ELIS онлайн веб саҳифасидаги “I-131A формаси мурожаати бўйича тўлов” (Click to pay the form I-131A) тизим орқали амалга оширишлари керак;
- Паспортнинг асли ва унинг фотосурат мавжуд бетининг нусхаси;
- Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлигининг тегишли бўлинмаси томонидан берилган I-551 шакли йўқолганлиги ёки ўғирланганлиги ҳақидаги маълумотнома, инглиз тилидаги таржимаси билан;
- АҚШни бир йилдан кам бўлган муддатга тарк этганликнинг исботи (масалан: самолёт билетлари, паспортдаги кириш/чиқиш муҳрлари ёки бошқа шундай маълумотлар);
- Агар мавжуд бўлса, АҚШда қонуний мақом мавжудлигининг исботи (масалан: йўқолган/ўғирланган I-551 шаклнинг нусхаси);
- Бир дона, ҳажми 5смх5 см, оқ фонда олинган фотосурат.