- Қаллиқ визасини қандай олишим мумкин?
- Халқаро Никоҳ Агентликларининг Фаолиятини Тартибга Солиш Тўғрисидаги Қонун (IMBRA)
- Визангиз берилганидан сўнг
- Биз билан боғланинг
К1 ва К3 ноиммиграцион визалари ва оила асосидаги CR1, IR1, F21, C21, FX1 ва CX1 визаларига мурожаат этаётганлар учун Халқаро Никоҳ Агентликларининг Фаолиятини Тартибга Солиш Тўғрисидаги Қонун (IMBRA) ҳақида қуйидаги маълумотлар мавжуд.
IMBRA АҚШ ҳукуматидан АҚШга кўчиб келаётган чет эллик қаллиқ ёки АҚШ фуқаросининг ёки АҚШ резидентининг турмуш ўртоғига, турмушдаги зўравонлик қурбонлари бўлган иммигрантлар учун уларнинг қонуний ҳақ-ҳуқуқлари ва мавжуд ёрдам манбалари ҳақида рисола тақдим этишни талаб қилади. IMBRAнинг мақсадларидан бири – виза мурожаатчиларига иммиграция жараёни ҳақида ва уларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари қўлланилган пайтларда қаерга мурожаат қилиш зарурлиги ҳақида тўлиқ маълумотни тақдим этиш.
Рисола қуйидагилар ҳақида маълумот тақдим этади:
- Турмушдаги зўравонлик;
- АҚШда турмушдаги зўравонлик қурбонларининг қонуний ҳақ-ҳуқуқлари;
- Турмушдаги зўравонлик ва жинсий зўравонлик қурбонлари учун мавжуд бўлган хизматлар;
- Турмушдаги зўравонлик ва жинсий ёки бошқа жиноий зўравонлик қурбонлари учун мавжуд бўлган иммиграция турлари;
- Ҳукумат томонидан Халқаро Никоҳ Агентликларининг Фаолиятини Тартибга Солиш;
- К виза мурожаатчилари учун уларнинг АҚШ фуқароси бўлган қаллиқларининг жиноий жавобгарликка тортилганликлари тўғрисида маълумотларнинг мавжудлиги.
Рисоланинг бир неча тилдаги таржимаси мавжуд ва у Консуллик Ишлари Бюроси (PDF 227 KB) саҳифасидан олиниши мумкин.