АҚШга кирганингиздан сўнг АҚШ фуқароси бўлган қаллиғингиз билан қонуний никоҳдан ўтишингиз учун тўқсон (90) кун вақтингиз бор. АҚШда қонуний никоҳдан ўтганингиздан сўнг, сиз ва АҚШ фуқароси бўлган қаллиғингиз АҚШ Фуқаролик ва Иммиграция Хизмати билан боғланиб, мақомингизни Доимий Қонуний Резидентга ўзгартиришингиз керак. Мақом ўз-ўзидан, автоматик равишда ўзгармайди.