Қаллиқ визалари

Қаллиқ визаси нима?

Қаллиқ визаси (ёки К-1 визаси) назарий нуқтаи назардан ноиммиграцион визадир. Бироқ, ушбу виза жараёни иммиграцион виза жараёнига хос бўлгани сабабли, бундай визалар билан АҚШ элчихонасининг Иммиграцион Визалар Бўлими шуғулланади. Қаллиқ визалари АҚШ фуқаролари билан АҚШда қонуний никоҳдан ўтиб, АҚШни тарк этмасдан, доимий қонуний резидент мақомини олиш истагида бўлган чет эл фуқаролари учун мўлжалланган. К-2 визалари К-1 визаларини олган шахсларнинг фарзандлари учун мўлжалланган бўлиб, бу фарзандлар ҳам виза суҳбатига келишлари шарт.
Қаллиқ визалари ҳақида умумий маълумот usvisas.state.gov манзилида келтирилган.