Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси – Грин Кард лотереяси

Ҳар йили, АҚШ ҳукумати «Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси – DV» дастури доирасида 50000 та доимий яшаш ҳуқуқини берувчи визалар ажратади. Визалар сўнгги беш йил ичидаги АҚШга иммиграция кўрсаткичлари асосида олти минтақавий ҳудуд орасида тақсимланади; бунда АҚШга иммиграция кўрсаткичлари паст бўлган ҳудудларга кўпроқ виза миқдори белгиланади. Визага мурожаат этувчилар компьютер орқали амалга ошириладиган тасодифий танлов лотереяси ёрдамида сараланади. Шахснинг исми лотереяда танланиши унга иммиграцион визага мурожаат этиш жараёнининг кейинги босқичларини ўтиш имкониятини беради. Батафсил маълумот учун Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси дастурига оид қўшимча маълумотларга мурожаат этинг.

  • Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси – DV дастури бўйича АҚШ элчихонасига саволлар билан боғланишдан аввал, илтимос биз тузган тез-тез сўраладиган саволлар (PDF 182 KB) рўйхати билан танишиб чиқинг.
  • Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси бўйича суҳбатга тайёрланиш учун Консуллик Масалалари Бюросининг интернетдаги саҳифасида DV суҳбатига тайёрланиш йўриқномаси мавжуд.
  • Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси учун тўлов ҳақида қўшимча маълумот учун Иммиграцион виза маъмурий тўлови саҳифасини кўриб чиқинг.

Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси борасида фирибгарлар қалбаки электрон хатлар ва хабарлар жўнатмоқда!

АҚШ элчихонаси Ўзбекистон фуқароларига АҚШ визасига, хусусан, Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси бўйича хусусий фирмаларга мурожаат этаётганда, эҳтиёт бўлиш кераклигини эслатиб ўтади. Элчихона виза хизматларини таклиф этаётган қалбаки воситачилар, электрон хабарлар, хатлар, веб-саҳифалар, телефон қўнғироқлари, СМС ва нашр этилган рекламаларни мунтазам равишда олиб туради. Бу учинчи шахсларнинг биронтаси ҳам элчихона билан боғлиқ эмас. АҚШ элчихонаси Турли миллатга мансуб иммигрантлар дастурида иштирок этиш истагида бўлган шахсларга шуни эслатиб ўтадики, элчихона ва АҚШ Давлат департаменти DV Дастури ва унинг талаблари бўйича ягона расмий ахборот манбаси бўлиб ҳисобланади. Батафсил маълумот Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси билан боғлиқ фирибгарликлар саҳифасида мавжуд. Фирибгарлик қурбони бўлиб қолманг!

Турли миллатга мансуб иммигрантлар дастури (Грин Кард) ҳақида энг янги маълумотлар билан танииш учун бизнинг Фейсбукдаги саҳифамизни ваTelegram каналимизни кузатиб боринг!