Тўловлар

Қуйида иммиграцион визалар ва махсус виза хизматлари учун маъмурий тўловлар рўйхати келтирилган. Ушбу тўловлар АҚШ Давлат Департаменти томонидан ўтказилган иммиграцион хизматлар кўрсатишнинг ҳақиқий харажатини белгилаган тадқиқот асосида  ўрнатилган; қонун бўйича бу харажатлар виза тўловлари ҳисобидан қопланиши керак. Маъмурий тўловлар рўйхати 2014 йил, 12 сентябрь ҳолатига ҳақиқийдир.

Иммиграцион Виза Хизматлари Тўловлари

Иммиграцион виза бўйича аризани кўриб чиқиш тўлови:

Оила асосидаги иммиграцион виза – $325
Иш асосидаги иммиграцион виза – $345
Бошқа иммиграцион визалар (шунингдек, SB визаси) – $205
Турли Миллатга Мансуб Иммигрантлар «Грин Кард» дастури визасининг тўлови – $330
Қаллиқ визалари – $265

Махсус Тоифадаги Виза Хизматлари Тўловлари

Қайтаётган резидентнинг мақомини тасдиқлаш – $180
АҚШ Қонуний Доимий Резидентлари учун Рухсатнома – $575

Ҳар бир мурожаат этувчи, шу жумладан болалар ҳам, иммиграцион жараённинг тегишли тўловини тўлаши шарт. Бу тўлов фақатгина АҚШ элчихонаси ҳудудида, Консуллик Бўлими ғазначисига, яхши сақланган ва қайтим талаб қилмайдиган пул бирликлари билан тўланади. Мазкур тўлов фақат АҚШ долларида тўланиши мумкин. Консуллик Бўлими тўловларни ўзбек сўмида қабул қилмайди.

АҚШ Давлат Департаментидан иммиграцион виза олган шахс сифатида сиз АҚШ Фуқаролик ва Иммиграция Хизмати (USCIS) га 220 АҚШ доллари миқдорида иммигрант тўловини амалга оширишингиз шарт. АҚШ Фуқаролик ва Иммиграция Хизмати (USCIS) учун иммигрантлар тўлови АҚШ Фуқаролик ва Иммиграция Хизматининг иммиграцион виза хужжатлар тўпламини кўриб чиқиш, расмийлаштириш ва сақлаш харажатларини, шу билан биргаликда, хужжатларни, шу жумладан, доимий қонуний резидент карточкаларини (одатда Грин Кард деб аталади) ишлаб чиқариб, уларни бериш харажатларини қоплашга мўлжалланган.

Сиз АҚШ Фуқаролик ва Иммиграция Хизмати (USCIS) учун иммигрантлар тўловини Интернетда АҚШ Фуқаролик ва Иммиграция Хизмати (USCIS)нинг Электрон Иммиграция Тизими орқали, иммиграцион виза хужжатлар тўпламини қўлингизга олгандан сўнг ва АҚШга жўнаб кетишингиздан аввал тўлашингиз керак. АҚШ Фуқаролик ва Иммиграция Хизмати (USCIS) учун иммигрантлар тўловини тўламаганингизга қадар Грин Кардингизни олмайсиз.

Сиз ўзингиз учун ва сиз билан биргаликда АҚШда яшайдиган оила аъзоларингиз учун ушбу тўловни тўлашингиз мумкин. Агар бошқа оила аъзоларингиз учун ҳам тўламоқчи бўлсангиз, уларнинг чет эл фуқаросини рўйхатга олиш рақами (А ҳарфи билан бошланади, A-number) ва Давлат Департаменти (DOS) иш рақамини (Case ID) билишингиз керак.  Тошкентдаги Консуллик Бўлими сизга чет эл фуқаросини рўйхатга олиш рақамингизни (А ҳарфи билан бошланади, A-number) ва Давлат Департаменти (DOS) иш рақамингизни (Case ID) беради.

Тўлов ҳақида қўшимча маълумот учун ҳамда АҚШ Фуқаролик ва Иммиграция Хизмати (USCIS) билан боғланиш маълумотларини топиш учун USCIS нинг иммигрант тўлови ҳақидаги веб саҳифасини кўринг.