Суҳбат

Usvisas.state.gov саҳифасидаги Иммиграцион Виза Жараёни босқичларидан ўтганингиздан сўнг, шу жумладан барча тўловлар, талаб этиладиган DS-260 иммиграцион визага мурожаат анкетаси, Молиявий Ҳомийлик Тасдиқномаси (Affidavit of Support) ва қўшимча ҳужжатларни Миллий Виза Марказига топширганингиздан сўнг, улар сизнинг мурожаатингизнинг тўлиқлигига ишонч ҳосил қилиш учун уни кўриб чиқишади. Мурожаатингиз суҳбат талабларига жавоб бериши аниқ бўлгач, МВМ сиз учун суҳбат куни ва вақтини белгилаш учун биз билан мулоқотда бўлади.

Суҳбат жараёни ҳақида usvisas.state.gov манзилидан кўпроқ маълумот олишингиз мумкин.