- Суҳбат
- Суҳбатга талаб этиладиган ҳужжатлар
- Суҳбатга ҳамроҳлик қилувчи шахслар
- Иммиграцион Визалар Учун Мамурий Тўловлар
- Мурожаат мақоми
- Суҳбатдан Kейин
- Биз билан боғланинг
Қуйида иммиграцион визалар ва махсус виза хизматлари учун маъмурий тўловлар рўйхати келтирилган. Ушбу тўловлар АҚШ Давлат Департаменти томонидан ўтказилган иммиграцион хизматлар кўрсатишнинг ҳақиқий харажатини белгилаган тадқиқот асосида ўрнатилган; қонун бўйича бу харажатлар виза тўловлари ҳисобидан қопланиши керак.
Иммиграцион Виза Хизматлари Тўловлари
Иммиграцион виза бўйича аризани кўриб чиқиш тўлови:
Оила асосидаги иммиграцион виза – $325
Иш асосидаги иммиграцион виза – $345
Бошқа иммиграцион визалар (шунингдек, SB визаси) – $205
Турли Миллатга Мансуб Иммигрантлар «Грин Кард» дастури визасининг тўлови – $330
Қаллиқ визалари – $265
Ҳар бир мурожаат этувчи, шу жумладан болалар ҳам, иммиграцион жараённинг тегишли тўловини тўлаши шарт. Бу тўлов фақатгина АҚШ элчихонаси ҳудудида, Консуллик Бўлими ғазначисига, яхши сақланган ва қайтим талаб қилмайдиган пул бирликлари билан тўланади. Мазкур тўлов фақат АҚШ долларида тўланиши мумкин. Консуллик Бўлими тўловларни ўзбек сўмида қабул қилмайди.