Суҳбатга ҳамроҳлик қилувчи шахслар

Қуйидаги шахслар виза мурожаатчисига суҳбат куни ҳамроҳлик қилиши мумкин:

  • Жисмоний имкониятлари чекланган виза мурожаатчилари: ёши катта ёки имконияти чекланган виза мурожаатчилари суҳбатга ўзлари билан БИР ҳамроҳни олиб киришлари мумкин.
  • 16 ёшдан кичик бўлган виза мурожаатчилари ота-онаси ҳамроҳлигида бўлмаса, уларга ҳамроҳлик қилувчи шахс суҳбатда ўзи билан петиционер томонидан нотариал тасдиқланган розилик хатини тақдим этиши керак.
  • Агар иммиграцион ишингизни расмийлаштирган петиционер ҳозирда Ўзбекистонда бўлса, уларни ўзингиз билан суҳбатга олиб келишингизни сўраймиз. Уларнинг суҳбатингизда қатнашиши талаб этилмасада, консул сизнинг петиционер билан муносабатингиз ҳақиқийлигига ишонч ҳосил қилишига ёрдам бериши мумкин.

Шуни инобатга олишингизни сўраймизки, адвокатлар ўз мижозларининг иммиграцион суҳбатлари давомида ёки суҳбат кутиш залида ҳамроҳлик қилишлари таъқиқланади.

Юқорида кўрсатилган ҳамроҳлик қилувчиларни суҳбатга ёзиш мақсадида Элчихонага хабар бериш учун tashkentiv@state.gov электрон почтасига мурожаат этишингизни сўраймиз. Элчихонага кириш учун барча шахслар ўз паспортлари билан келишлари шарт. Батафсил йўриқнома учун “Биз Билан Боғланинг” саҳифасига мурожаат этинг.