АҚШ иммиграцион қонунчилиги, хусусан, Иммиграция ва Фуқаролик Актига асосан, оилавий иммиграция учун икки гуруҳда иммиграцион виза тоифалари мавжуд. Бу гуруҳлар яқин қариндош ва оила устиворлиги гуруҳларидир. Сиз Виза Тоифалари Таснифи билан usvisas.state.gov манзилида танишиб чиқиб, шу икки тоифадаги иммиграцион визалар ҳамда АҚШнинг бошқа тоифадаги иммиграцион визалари, шу жумладан Турли Миллатга Мансуб Иммигрантлар Дастури визалари ҳақида қўшимча маълумот олишингиз мумкин.
Яқин қариндош ёки оила устиворлиги тоифаларидаги иммиграцион визаларга мурожаат этиш учун usvisas.state.gov манзилида келтирилган Иммиграцион Виза Жараёнининг босқичларидан ўтинг. Бу саҳифада келтирилган босқичлардан ўтгач, қўшимча маслаҳат ва йўриқлар учун Миллий Виза Маркази (МВМ) сизга тақдим этган йўриқнома ва ушбу Интернет саҳифамизда келтирилган маълумотларни кўздан кечиринг.