- Суҳбатдан Кейин
- Суҳбат
- Мурожаат Мақоми
- Биз билан боғланинг
Суҳбатингиз ниҳоясида консул визангиз маъқуллангани ёки рад этилгани ҳақида сизни хабардор этади.
Баъзи визага мурожаатлар қўшимча маъмурий жараёнлар ўтказилишини талаб этади. Бундай жараёнларни ўтказиш учун мурожаат этувчининг консул билан суҳбатидан сўнг қўшимча вақт талаб этилади. Мурожаат этувчилар мурожаат кунларида бундай талаб ҳақида огоҳлантириладилар. Маъмурий жараёнларнинг аксарияти суҳбат кунидан кейинги 60 кун ичида ҳал бўлади. Маъмурий жараён талаб этилганда, уни тугатиш учун зарур муддат ҳар бир мурожаатнинг ўзига хос шарт-шароитларидан келиб чиқиб фарқ қилиши мумкин. Сиз визага мурожаатингизнинг мақомини ceac.state.gov манзилида текширишингиз мумкин.
Агар виза мурожаатингиз бўйича рад жавоби берилса, usvisas.state.gov манзилида Тақиқ ва Истисно Сўровномалари ҳақида фойдали маълумот олишингиз мумкин.