Иш Асосида Иммиграция

АҚШ иммиграцион қонунчилиги, хусусан, Иммиграция ва Фуқаролик Актига асосан ҳар солиқ йилида (1-октябрдан 30-сентябргача) талабларга жавоб берувчи мурожаат этувчилар учун тахминан 140000 нафар иш асосида бериладиган иммиграцион визалар мавжуд бўлади. Иш асосида бериладиган иммиграцион визалар беш устивор тоифаларга бўлинади. Баъзи тоифаларда турмуш ўртоқлар ва болаларнинг асосий иш асосида иммиграцион виза соҳиби билан бирга бориши ҳам назарда тутилган. Ушбу иш асосида бериладиган иммиграцион визаларнинг беш тоифаси билан usvisas.state.gov манзилида танишиб чиқишингиз мумкин.

Иш асосидаги иммиграцион визага мурожаат этиш учун usvisas.state.gov манзилидаги Иммиграцион Виза Жараёни саҳифасида санаб ўтилган босқичлардан ўтинг. Бу босқичлардан ўтгач, қўшимча маслаҳат ва йўриқлар учун Миллий Виза Маркази (МВМ) сизга тақдим этган йўриқнома ва ушбу Интернет саҳифамизда келтирилган маълумотларни кўздан кечиринг.