Тошкентдаги АҚШ элчихонасининг Иммиграцион Визалар Бўлинмасига хуш келибсиз.
Бизнинг фаолиятимиз Марказий Осиё ҳудудида энг кенг миқёсли бўлиб, барча иммиграцион виза тоифалари, шу жумладан Турли Миллатга Мансуб Иммигрантлар Визалари (Грин Кард) дастури бўйича иммиграцион визаларга мурожаатларни кўриб чиқишни қамраб олади. Ушбу саҳифадаги маълумот бўлажак мурожаат этувчиларнинг иммиграцион виза жараёнини тушунишлари ва суҳбатларига тайёр келишлари учун мўлжалланган.
Агар виза жараёнлари ёки кўриб чиқилаётган мурожаатга оид саволларингиз бўлса, илтимос, Биз билан Боғланинг саҳифамизда кўрсатилган йўриқномага риоя этган ҳолда бизга электрон почта орқали хат ёзинг.