Доимий резидентларнинг қайтиши

АҚШдан ташқарига қилган сафарларим доимий резидентлигимга таъсир қиладими?

Доимий резидентлар АҚШдан ташқарига сафар қилишлари мумкин ва одатда, вақтинча ёки қисқа муддатга қилинган сафарлар сизнинг доимий резидентлигингизга таъсир қилмайди. Бироқ, сизнинг АҚШда доимий яшаш мақсадингиз бўлмаган деб топилса, сиз доимий резидентлик мақомингиздан воз кечгансиз деб ҳисобланасиз. Одатда, сизнинг АҚШдан ташқарида бир йилдан ортиқ бўлганингиз мезон сифатида қўлланилади. Агар АҚШда доимий яшаш мақсадингиз бўлмаган деб топилса, ҳатто бир йилдан кам муддат давомида қилинган сафарлар асосида ҳам доимий резидентликдан воз кечилган деб ҳисобланиши мумкин. Чет мамлакатларга қилинган қисқа муддатли сафарлар одатда муаммоларни юзага келтирмайди. Лекин бунда, ҳукумат ходими сизнинг чет мамлакатга боришингизнинг мақсади ҳақиқатдан ҳам вақтинча сафар бўлгани, АҚШда оила ва жамоат билан боғлиқликларингиз сақланиб қолгани, ишингиз сақланиб қолгани, АҚШ солиқларини тўлаганингиз ёки бирор бошқа йўл билан АҚШда доимий истиқомат қилиш ниятингиз борлигини намойиш этганингиз каби омилларни инобатга олади. Бундай омилларга қўшимча мисоллар сифатида АҚШда почта манзилининг борлиги, АҚШ банк ҳисоб рақами ва ҳайдовчилик гувоҳномаларининг сақланиб қолгани, АҚШда мулкка эгалик ёки бизнес юритиш ва АҚШдан кетганлик вақтинчалигини тасдиқловчи бошқа исботларни кўрсатиш мумкин.

Доимий резидент сифатида халқаро сафарлар ҳақида қўшимча маълумот учун АҚШ Фуқаролик ва Иммиграция Хизматининг Интернетдаги саҳифасини ўқинг.

Қайтаётган резидент мақомини аниқлаш

АҚШ элчихонасининг Консуллик Бўлими Қайтаётган Резидент (SB) визасига мурожаат этаётганлардан ҳужжатларни фақатгина аввалдан қабулга ёзиш йўли билан қабул қилади.  Консуллик Бўлими билан суҳбатга қабулга ёзилиш учун боғланганингизда паспортингизнинг рақамини айтишга тайёр бўлинг.

Суҳбат учун талаб қилинадиган ҳужжатлар

  1. Инглиз тилида тўлдирилган DS-117 анкетаси (PDF 25 KB)
  2. Паспорт (асли ва битта нусхаси)
  3. DS-117 анкетасида таъкидланган ҳужжатлар (асллари ва нусхалари)
  4. Тўловни тўланг. Тўловлар жадвалини кўринг.

Ҳужжатларни кўриб чиқиб, суҳбат ўтказилганидан сўнг, Консул тақдим этилган маълумотлардан қониқса, сизнинг SB визасига топшириш талабларига қанчалик жавоб беришингиз ҳақида қарор қабул қилинади. Аксарият ҳолларда, сиз қарорни ўша заҳотиёқ билиб оласиз.

SB визасига мурожаат этинг

Агар сизнинг SB визасига  топшириш мурожаатингиз маъқулланган бўлса, сиз SB виза суҳбати учун қабулга ёзиласиз. Илтимос, Иммиграцион Виза Суҳбатига Келиш саҳифасини кўриб чиқинг ва у ердаги кўрсатмаларга риоя қилинг.

Қайтаётган резидентлар визалари ҳақида тўлиқ маълумот Консулик Масалалари Бюросининг саҳифасида мавжуд.