Фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг!
Агар Сиз қуйидаги ҳолатлар ҳақида маълумотга эга бўлсангиз:
- сохта ҳужжат тайёрлаш ёки ундан фойдаланиш;
- қалбаки виза тайёрлаш ёки ундан фойдаланиш;
- виза олиш учун Консуллик бўлимида олинадиган йиғимдан бошқа асоссиз тўловларни талаб қилиш;
- виза сотиш ёки сотиб олиш;
- одам савдоси ёки мигрантлар контрабандаси;
- Грин кард лотереяси билан боғлиқ фирибгарликлар (масалан, ютуқ рақамини сотиш, никоҳга киришга мажбурлаш ва бошқа шубҳали ҳаракатлар);
- сохта никоҳ тузиш ёки унинг амалга ошишига ҳар томонлама кўмаклашиш;
- шунингдек, виза ва паспорт билан боғлиқ бошқа фирибгарлик ҳолатларидан хабардор бўлсангиз, қуйидаги электрон манзилга: OCITashkent@state.gov ёки PassportVisaFraud@state.gov
ЁХУД
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, 5-мавзе, Мойқўрғон кўчаси, 3-уй почта манзилига хабар юборишингизни сўраймиз.
БИЗ ТАҚДИМ ЭТИЛГАН МАЪЛУМОТЛАРГА МАХФИЙ МАЪЛУМОТ СИФАТИДА МУНОСАБАТДА БЎЛАМИЗ!
Қўшимча маълумот олиш учун www.travel.state.gov веб-саҳифасига мурожаат қилишингиз мумкин.