Визалар

Сизнинг саёхатингиз мақсади ва бошқа омиллар сизга АКШ конунчилигига мувофиқ қайси турдаги виза кераклигини белгилайди. Виза мурожаатчиси сифатида, сиз мурожаат қилаётган виза турини олиш учун барча талабларга жавоб беришингизни исботлашингиз керак бўлади.

Илтимос, usvisas.state.gov саҳифасидаги Визалар Турларининг Рўйхатида қайси турдаги виза сизнинг сафар мақсадингизга мос келишини текшириб кўринг.

12-Maydan boshlab AQSH fuqaroligi bo’lmagan noimmigrant havo transporti yo’lovchilari AQShga parvozlarni amalga oshirish uchun COVID-19 ga qarshi vaksina olganligini tasdiqlovchi hujjatni taqdim etish majburiyati bekor qilinadi. Ushbu saytda bu haqda qo’shimcha ma’lumotga ega bo’lishingiz mumkin.

Ноиммиграцион визалар

Суҳбатга ёзилиш  

АҚШ визасига қандай мурожаат этиш ва суҳбатга ёзилишга тайёргарлик кўриш ҳақида маълумот олиш учун бу ерни босинг.

Диққат, АҚШ элчиҳонаси ҳар ҳафтанинг сешанба ва пайшанба кунлари Тошкент вақти билан соат 16:00да ноиммиграцион виза суҳбатлари учун кўп сонли онлайн жойлар очади.

Биз шартли маълумот киритилмаган ёки виза талабларига жавоб бермайдиган анкетангиз билан рўйҳатга олинган суҳбат ўринларини ўчириш ҳуқуқини ўзимизда қолдирамиз. Визага мурожаат қилиш тартиблари бўйича батафсил маълумот учун, ушбу саҳифага ўтишингизни сўраймиз.

Ўзбекистон резиденти бўлмаганлар диққатига: Ҳар ойнинг оҳирги пайшанба куни очиладиган суҳбат ўринлари Ўзбекистон резидентлари билан бир қаторда Ўзбекистонда доимий яшаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахслар учун ҳамдир.  Суҳбат ўринлари Тошкент вақти билан соат 16:00да очилади.

Шошилинч/Фавқулодда суҳбатга ёзилиш: Агар кейинги мавжуд суҳбат кунидан аввал саёҳат учун шошилинч эҳтиёжингиз бўлса, биз билан боғланиб, шошилинч суҳбат учун мурожаат этишингиз мумкин.

Қуйидаги ҳолатларда шошилинч суҳбатга мурожаатлар қабул қилиниши мумкин:

  • Тиббий ва/ёки оилавий фавқулодда вазиятлар;
  • Яқинлашиб келаётган дастур бошланиш санаси (илтимос DS-2019 ёки I-20 шаклларини тақдим этинг) билан мурожаат этган талабалар (F-1,F-2,M-1,M-2) ёки алмашинув дастури мурожаатчилари (J1,J2);
  • АҚШда тренинглар, конференциялар ёки учрашувларда шошилинч равишда иштирок этишга эҳтиёжи бўлган бизнес саёҳатчилари.
  • Иш асосидаги петиция (H,L,O) тақдим этган мурожаатчилар.

Мурожаатлар consulartashkent@state.gov электрон манзилига юборилиши ҳамда хат ичида саёҳат санаси, шошилинч саёҳат сабаби, DS-160 тасдиқланган саҳифаси ва паспорт нусхаси юборилиши зарур.

Виза тўлови: Диққат, тўлов фақатгина АҚШ долларида қабул қилинади. АҚШ элчихонаси АҚШ доллари банкнотасининг ҳолати бўйича қатъий талаблар ўрнатган. Виза тўлови бўйича батафсил маълумот ушбу саҳифада берилган.

Суҳбатсиз мурожаат: Аввалги визалари тугаган муддати 48 ойдан ошмаган ва худди шу турдаги визага мурожаат этаётганлар суҳбатсиз мурожаат талабига жавоб беришлари мумкин.

Суҳбатсиз мурожаат ҳакида батафсил маълумот ушбу саҳифада берилган.

Маълумот: Дунё бўйлаб виза хизматларининг ҳолати ва COVID-19 глобал пандемияси билан боғлиқ виза чекловлари ҳақида батафсил маълумотни ўз ичига олган ушбу хабарларни кўриб чиқинг: https://travel.state.gov/content/travel/en/News/visas-news.html

Президент Қарорига мувофиқ, АҚШ кириш пунктларига етиб келиш кунига қадар 14 кун муддат мобайнида Жанубий Африка, Бразилия. Ирландия, Буюк Британия, Хитой, Эрон ёки Шенген ҳудудини ташкил этувчи 26та давлатда бўлган чет эл фуқароларининг мамлакатга киритилиши тўхтатилди. Эътибор беринг, бу қарор Гонгконг ва Макао махсус маъмурий ҳудудларида бўлганларга тааллуқли эмас.

Иммиграцион Визалар

IR-5 визалар Россиялик фуқаролар учун: 2023-йил 16 Февраль куни АҚШ Давлат Департаменти, АҚШнинг Ўзбекистондаги Элчихонаси ҳамда АҚШнинг Олма-ота шаҳридаги Умумий Консуллик Бўлимини, рус фуқароларининг IR-5 (АҚШ давлати фуқаросининг отаси ёки онаси)иммиграцион виза мурожаатларини кўриб чиқувчи жой деб тайинлади.  IR-5 иммиграцион виза бўйича суҳбатлар Миллий Виза Маркази (NVC) томонидан белгиланади. АҚШнинг Варшавадаги Элчихонаси рус фуқароларининг бошқа турдаги иммиграцион виза категориялари бўйича мурожаатларини кўриб чиқишни давом эттиради.

Turli millatlar uchun vizalar dasturi (Green Card Lotereyasi): AQSH Departamenti Turli Millatlar uchun vizalar dasturini (DV ) qadrlaydi va ushbu dastur boʻyicha ishlarni koʻrib chiqish uchun barcha saʼy-harakatlarini amalga oshiradi. Iltimos, qanday ariza topshirish, suhbatga qanday tayyorgarlik ko’rish va keng tarqalgan firibgarliklardan qanday qochish haqida ma’lumot olish uchun Turli millatlar uchun vizalar dasturi internet-sahifasini ko’rib chiqing.

Эмланиш бўйича талаблар: Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказларининг (CDC) янги сиёсатига кўра, иммиграцион визалар ва К-визасига мурожаат этувчилар COVID-19га қарши тўлиқ эмланган бўлишлари керак. COVID-19га қарши вакцина мунтазам мавжуд бўлмаган давлатларда ёки ёши жиҳатдан тўғри келмайдиган ҳолатларда баъзи имтиёзлар мавжуд бўлиши мумкин. Бошқа талаб этиладиган эмланишлардан фарқли ўлароқ, тиббий кўрикдан ўтган деб ҳисобланиш учун виза мурожаатчилари вакцинани барча дозаларини олиб бўлган бўлишлари керак.

АҚШнинг Тошкентдаги Элчихонаси барча виза мурожаатчиларига тиббий кўрикдан олдин эмланишни тавсия этади.

 

Виза АҚШ элчихонаси ёки консуллиги томонидан берилади. Виза сизга АҚШ худудига киришга рухсат олиш учун мурожаат этиш ҳуқуқини беради. Сизнинг қанча муддат қолишингиз мумкинлигини АҚШга кириш пунктидаги АҚШ Фуқаролик ва Иммиграция Хизмати (USCIS, собиқ INS) ходимлари хал қилади.

АҚШ худудига киришни истаган Ўзбекистон фуқароси аввал виза олиши шарт. Вақтинча сафарлар учун ноиммиграцион, доимий яшаш учун эса иммиграцион виза олиш талаб этилади. Виза тури иммиграция қонунчилиги асосида аниқланади ва сафарингиз мақсадига боғлиқ бўлади.

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси

Юнусобод тумани, 5-мавзе, Мойқўрғон кўчаси, 3-уй
Тошкент шаҳри, Ўзбекистон Республикаси

Номмиграцион визалар бўлинмасининг электрон почта манзили:ConsularTashkent@state.gov. Ноиммиграцион визалар бўлинмаси телефон қўнғироқларини қабул қилмайди.

Иммиграцион визалар бўлинмасининг электрон почта манзили: TashkentIV@state.gov. Иммиграцион визалар бўлинмаси телефон қўнғироқларини қабул қилмайди. Мазкур бўлинма билан электрон почта орқали боғланиш учун бўлинма билан боғланиш саҳифасидаги йўриқномаларга риоя қилинг.

Консуллик бўлими душанбадан жумагача соат 9:00 дан 17:30 гача ишлайди ва АҚШ ҳамда Ўзбекистон миллий байрамлари кунлари дам олади.