Ўзбекистонда сув хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик бўйича минтақавий ўқув сафари ташкиллаштирилди

2017 йил 2-4 май кунлари АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID), Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Марказий  Осиё Минтақавий экологик маркази билан ҳамкорликда сув ресурсларини бошқариш бўйича “Сув, таълим ва ҳамкорлик” номли янги беш йиллик лойиҳа доирасида Афғонистон ва Марказий Осиё давлатлари cув хўжалиги ташкилотлари ва олий ўқув юртларининг 24 нафар  мутахассис ва тадқиқотчилари учун таништирув сафари уюштирди.

Тадбир Тошкент ирригация ва мелиорация институтида бўлиб ўтди. Унда иштирокчилар сув ресурсларини бошқариш соҳасида педагогик, илмий-услубий, ўқитиш ва ўқув жараёнини такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилишди.