Ўзбекистон “Жаззни ҳурматлаш ойлиги”ни нишонламоқда – Ари Роланд Жазз квартети Тошкентни ҳаракатга келтирди

2015 йил 8-13 апрель кунлари Ўзбекистондаги Халқаро жазз фестивали ва “Жаззни ҳурматлаш ойлиги” доирасида Ўзбекистонга америкалик жазз оркестри – Ари Роланд Жазз квартети санъат элчилари сифатида ташриф қилдилар. Ушбу тўртлик ўзининг мароми ва ғайрати ила ўзбекистонлик тингловчилар қалбига йўл топа олди, шунингдек улар америкалик жазз услублари ўзбек анъанавий мусиқаси билан қанчалик уйғунлашиб кетишини намойиш қилиш учун талабалар билан машғулот ўтказдилар. Бу тўртликнинг Ўзбекистонга қилган иккинчи ташрифи бўлиб, улар нима учун жазз маданий фарқлардан юқори туришини кўрсатиб бердилар. Икки маротаба берган концертларида улар барча томонидан эътироф этилган жазз асарлари ва ўзбек халқ мусиқаси намуналарини биргаликда уйғунлаштириб, улардан янги жазз асарларини яратиб ижро этдилар, тингловчилар эса завқу-шавққа тўлиб, қарсак чалар эдилар.

Ўзбекистонлик мусиқачилар билан “Илҳом” театри олдида ижодий суҳбатлар. (АҚШ элчихонаси сурати)
Ўзбекистонлик мусиқачилар билан “Илҳом” театри олдида ижодий суҳбатлар. (АҚШ элчихонаси сурати)

Ўзбекистон Давлат консерваторияси, Ўзбекистон Давлат жазз оркестри ва “”Илхом” театри томонидан Франция, Ҳиндистон, Латвия ва Тошкентдаги ЮНЕСКО ваколатхонаси каби бир қатор дипломатик ваколатхоналар ёрдами ва иштирокида ташкил этилган фестиваль давомида квартет маҳаллий мусиқачилар ва кенг омма билан биргаликда “Илҳом” театри олдида мусиқий асарларни ижро қилди, мусиқа соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама этди, шунингдек, Ўзбекистон Давлат консерваторияси талабалари ва устозлари илҳомбахш мастер-классларга жалб қилиндилар. Ўзбекистондаги ташрифининг иккинчи куни жазз квартети Тошкентдаги Ўзбекистон Давлат консерваториясида “Жаззни ҳурматлаш ойлиги” доирасида концерт берди ва Ҳиндистондан келган «Sitar Fusion Group» гуруҳи билан саҳнани баҳам кўрди. Ушбу тайёргарликсиз ўтказилган жем-сейшн жазз чегарасиз эканлигини ва турли хил мусиқий услублар билан уйғунлашиб кетишини яққол намойиш қилди.

group of people
Ари Роланд тўртлиги ва «Sitar Fusion Group» гуруҳи таъзим қилмоқда. (АҚШ элчихонаси сурати)

9 апрель куни квартет Тошкентдаги икки нафар ихтисослашган мусиқий лицейларнинг талабалари ва устозлари учун қатор мастер-класслар ўтказиб берди. Талабалар ва устозлар ушбу тўртликдан америкаликларга хос жазз ҳақида маълумот олиш учун тўпландилар, ташриф буюрган америкалик жазз элчилари жем-сейшн ва кўплаб берилган саволлар орқали намойиш этилган жаззга нисбатан эҳтирос ва завқу-шавққа гувоҳ бўлдилар.

12 апрель куни жазз тўртлиги Туркистон саройининг Концерт залида, Ўзбекистондаги маданият ва санъатнинг марказий саҳнасида тўпланган ва завқу-шавққа тўла тингловчилар олдида мусиқий дастур билан чиқдилар. Элчи Спратлен хоним жазз шинавандаларидан ташкил топган тингловчилар учун концертни очиб берди, унга Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ҳам келди.