Ўзбекистонлик шифокорлар АҚШ сафаридан қайтди

Бир гуруҳ ўзбекистонлик шифокорлар 19 июлдан 29 июлга қадар АҚШнинг Жоржия штатидаги Атланта шаҳрида бўлиб ўтган ўн кунлик сафардан қайтиб келди. Махсус ташкиллаштирилган ушбу дастур Ўзбекистондаги соғлиқни сақлаш соҳасида ўсиб бораётган муаммо – болалар орасида тарқалаётган сил касаллигининг олдини олиш, диагностика қилиш ва даволашга қаратилди.

Ўзбекистон делегацияси, шу жумладан Ташқи ишлар вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси ва “Соғлом авлод учун” хайрия жамғармаси вакиллари Жоржия соғлиқни сақлаш бўлими, Грейди юқумли касалликлар шифохонаси, Авлиё Жозеф номидаги меҳр-шафқат мобил саломатлик маркази ҳамда “MedShare International” каби муассасаларда бўлиб ўтган баҳс-мунозараларда фаол иштирок этди.

group of people
Ўзбекистонлик делегация Авлиё Жозеф меҳр-шафқат мобил соаломатлик хизматида (Келли Крамер ва Мерси Кэар фотоси)

Шунингдек, дастур иккита қизғин семинарни ўз ичига олди, унда Морхаус ва Эмори тиббиёт мактаблари экспертлари қатнашди. Бу семинарлар ҳар икки мамлакатдаги сил касаллагини даволашга оид фарқ ва ўхшашликларни яхшироқ тушуниб олишга имкон яратди.

Сафар давомида дастур иштирокчилари учун алоҳида маданий ҳордиқ ҳам ташкил этилди, улар Мартин Лютер Кинг номидаги Миллий тарих музейи, Эбинезер баптистлар черкови, CNN студиясига саёҳат, Coca Cola дунёси билан танишув, Атланта ботаника боғи, Санъат музейи ва Жоржиа аквариуми каби кўнгилочар масканларга боришга муваффақ бўлди.

delgation of people
Делегация Мартин Лютер Кинг номидаги Миллий тарих музейида (ЮСАИД олган сурат)