АҚШ Марказий қўмондонлигининг (CENTCOM) «Наркотикларга қарши кураш дастури» Айритом божхона постида Телевизион кузатув тизимини (CCTV) ўрнатиб берди

Ўтган ҳафтада Афғонистон билан чегарадош Айритом божхона постида Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси учун янги телевизион кузатув тизими ўрнатиб берилди. Ушбу янги телевизион кузатув тизими аввалги тизимдан бир неча баробар яхши бўлиб, объектдаги хавфсизлик умумий даражасини оширади. Ўрнатиш бўйича барча ишлар ўзбекистонлик корхона томонидан бажарилган ва АҚШ Марказий қўмондонлигининг «Наркотикларга қарши кураш дастури» томонидан молиялаштирилган. Мазкур чора-тадбир АҚШ Ҳукуматининг ушбу муҳим чегарани кесиб ўтиш жойидаги назоратни яхшилаш борасида Ўзбекистон Давлат божхона қўмитасига ёрдам беришга қаратилган навбатдаги ҳаракати бўлди. 2013 йилда АҚШ Марказий қўмондонлигининг «Наркотикларга қарши кураш дастури» кириб келаётган темир йўл составларини текшириш учун Rapiscan R-60 русумли темир йўл сканерини ўрнатиб берган.

cameras
Янги телевизион кузатув тизимининг юқори трессларда ўрнатилган икки камераси. (Сурат Давлат божхона қўмитаси томонидан тақдим этилган)