АҚШ марказий қўмондонлиги Ўзбекистон Божхона қўмитасига «Каракалпакия» божхона постини яхшилашга ёрдам бермоқда

АҚШ элчихонаси ўзбекистонлик ҳамкорлари билан чегара хавфсизлигини такомиллаштириш ва ноқонуний гиёҳванд моддалар оқимини тўхтатишга қаратилган фаолиятини давом эттирмоқда. Элчихона, АҚШ Марказий қўмондонлиги гиёҳванд моддаларга қарши курашиш жамғармаси ёрдамида, Ўзбекистон Давлат божхона қўмитасига “Каракалпакия” божхона постини яхшилашга кўмак бермоқда. Бунга темир йўл станциясида янги ёпиқ видеокузатув ва мукаммал ёритиш тизимини қўллаб-қувватлашга имкон берувчи қатор пўлат қурилмаларни ўрнатиш киради.

tress
Видеокузатув ва мукаммал ёритиш тизимини қўллаб-қувватлашга имкон берувчи қатор пўлат қурилмаларнинг бири. (АҚШ Элчихонаси сурати)