USAID ва «Узфармсаноат» Ўзбекистонда Сил касаллигига қарши курашишда фойдаланадиган дори дармонлар сифатини ошириш учун бел боғлади

АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг Ўрта Осиё бўйича минтақавий Директори Джатиндер Чима ва  «Узфармсаноат» давлат акционер концерни бошқаруви раиси Мирзанозим Дўсмуратов  Ўзбекистонда «Дори-дармонлар сифатини ошириш» лойиҳасини амалга оширишда «Узфармсаноат» ва  USAID ўртасида ҳамкорликни расмийлаштирувчи ўзаро битимга имзо чекдилар. Тантанали тадбирда «Узфармсаноат» Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ва ташқи ишлар вазирликлари ҳамда соғлиқни сақлаш вакиллари ва бошқалар қатнашдилар.

Охирги йиллар давомида Ўзбекистон  дори-дармонлар саноатида катта ютуқларга эришганига қарамай, давлат учун ички бозорда ишлаб чиқариладиган дори-дармонлар сифатини ошириш устувор масала бўлиб қолмоқда.  Ҳозирда Ўзбекистонда тиббиётда қўлланадиган икки мингдан ортиқ дори-дармонлар тури ишлаб чиқарадиган 146 корхона мавжуд. «Узфармсаноат» Ўзбекистонда фаолият олиб борадиган энг йирик давлат фармацевтик акционер ташкилоти хисобланади.

USAIDнинг ушбу лойиҳаси «АҚШ Фармакопия конвенцияси» нодавлат илмий ташкилоти томонидан амалга оширилади. Бу ташкилот дори-дармон қонун доирасида ишлаб чиқарилиши ва сифат стандартларини қўллаб-қуватлаш устида ҳамкорлик олиб боради.  «АҚШ Фармакопия конвенцияси» жахон бўйлаб ишлаб чиқариладиган, тарқатиладиган ва истеъмол қилинадиган дори-дармон асллиги, белгиланган дозаси, сифати ва тозалигини белгиловчи ташкилот саналади. USAID кўмаги сил касаллигига қарши дори дармонлар ишлаб чиқарувчиларга халқаро стандартларга жавоб беришини таъминловчи ва жахондаги ягона дори-дармонлар сифатини тасдиқловчи Жахон Соғлиқни-сақлаш Ташкилотининг тасдиғини олишда ёрдам кўрсатади.

Доктор Чима  USAID билан хамкорлик муҳимлигини таъкилдар экан: «Хозирда сил касаллиги дунёдаги барча инфекцион касалликлар орасида энг кўп инсон ҳаётига зомин бўлмоқда ва Ўрта Осиёда ҳам долзарблигича қолмоқда.  USAID Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган дори-дармонлар сифати юқори стандартларга жавоб бера оладиган, хавфсиз ва самарали бўлиши, ҳамда махаллий ва хорижий истеъмолчиларга етиб боришини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорлик олиб боришдан ғоят мамнун» – деб таъкилдади.

USAID силга чалиниш ҳолатларини камайтиришда Ўзбекистон ҳукумати саъй-харакатларига кўмак беради. USAID ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасидаги ҳамкорлик сил касаллигига чалиниш ҳолатларини назорат қилишни кучайтирди ва ушбу касалликка чалиниш холатларини ва ўлим даражасини камайтиришга олиб келди хамда ўтган охирги ўн йилга ичида ушбу касалликка чалиниш ва ўлим холатларини камайтиришда катта ҳисса қўшди. 1993 йилдан буён USAID Ўзбекистонга 356 миллион доллар миқдорида кўмак кўрсатди.