Кексалар организмида кўп йиллар давомида нофаол ҳолатда сақланган сил таёқчалар фаоллашиб сил касаллигини ривожлантириш эҳтимоллиги юқорироқ. 2015 йил Ўзбекистонда “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилинган. Project HOPE Ўзбекистондаги Силга қарши курашиш миллий дастурига 15 йил мобайнида ҳамкорлик қилмоқда. Ҳозирда амалга оширилаётган USAID нинг Силга қарши кураш дастури аҳолиси 7,5 миллионга эга бўлган тўртта вилоятда ўз тадбирлари орқали 4000 аҳолига хизмат кўрсатди. 2012 йилдан бошлаб ёши 55 ва ундан юқори кексаларни силга текшириш икки баробар ошганлиги сабабли ҳозирги кунда Ўзбекистон кексалар орасида беморларни эрта аниқлаб ва даволаб келмоқда. Бунга қўшимча тарзда USAID беморларга йўналтирилган ёндашувни қўллаб келмоқда ва кексаларнинг оила аъзоларини сил касаллиги бўйича маълумотини оширишда маҳалла фаолларини жалб қилмоқда.
