Ўзбекистон расмий шахсларининг яқинда билдирилган баёноти халқаро савдони тартибга солиш учун маъсул бўлган, савдонинг чегаралар орқали тўсиқсиз оқимини таъминловчи халқаро орган ҳисобланувчи Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлишдан манфаатдорлигини тиклаш мақсадини тасдиқлайди.
Билим даражасини ва ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини ҳамда Ўзбекистон учун салоҳиятли оқибатларини тушунишни кучайтириш мақсадида АҚШ нинг халқаро ривожланиш бўйича агентлиги (USAID) Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо вазирлиги ва Корпоратив бошқарув бўйича илмий-таълимий марказ билан ҳамкорликда Ўзбекистон ҳукумати, хусусий сектор ва халқаро ҳамжамият вакиллари учун ЖСТ жараёнларига ўқитиш бўйича бир қатор семинарлар ўтказди. Семинарларда ЖСТ масалалари ҳамда Марказий Осиё ва бутун дунё бўйича савдо масалалари бўйича катта иш тажрибасига эга халқаро эксперт таклиф этилган спикер сифатида иш юритди.
Жараённи аниқ тушуниш Ўзбекистон учун муҳим аҳамиятга эга, чунки ЖСТга аъзо бўлиш борасидаги ҳаракатлар 15 йиллик танаффусдан сўнг тикланмоқда. Ҳафтанинг энг ёрқин воқеаларидан бири чоршанба куни, 24 январда, иштирокчиларни ЖСТга аъзо бўлиш жараёнига ўргатиш ва нотўғри тушунчаларни изоҳлаш мақсадида ўтказилган семинар бўлди. Унда турли давлат органларнинг 50 дан зиёд вакили иштирок этди.
Семинарда сўзга чиқар экан, USAID нинг Ўзбекистондаги директор Гэри Роббинс шундай деб таъкидлади: “ЖСТ га аъзолик бутун дунё учун Ўзбекистон халқаро савдо ташкилотининг аъзоси эканлиги, мамлакат “бизнес учун очиқлигини” англатувчи муҳим аломат бўлиши мумкин. Ўзбекистоннинг ушбу ташкилотга қўшилиши Ўзбекистон билан ЖСТ нинг бошқа аъзолари, шу жумладан, Қўшма Штатлар ўртасидаги икки томонлама савдодан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиради”.
Қўшимча тадбирлар Халқаро бизнес ассоциацияси (AMBiT) ва Ўзбекистондаги Америка савдо палатаси билан ҳамкорликда ўтказилди. Халқаро эксперт ва USAID ходимлари шунингдек, ЖСТга аъзо бўлиш учун USAID билан келгуси ҳамкорликни муҳокама қилиш мақсадида Ўзбекистон ҳукуматининг мансабдор шахслари билан учрашди.
Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) мамлакатлар ўртасидаги савдо қоидалари билан шуғулланувчи ягона глобал халқаро ташкилот ҳисобланади. ЖСТга аъзолик рақобатбардошликни оширишга, савдо ҳажмини оширишга ва бунда бутун дунёда қоида ва таомилларнинг изчиллик билан қўлланилишига кўмаклашади.
Қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилинг:
Чойбекова Асель, USAID нинг Марказий Осиёда рақобатбардошлик,
савдо ва қўшимча иш ўринларини яратишга доир лойиҳасининг
ташқи алоқалар бўйича директори
Т.: +7 701 756 33 67
E-mail: Assel_Choibekova@dai.com