USAID Ўзбекистоннинг Тадбиркорлик кодекси ишлаб чиқилишини қўллаб-қувватлайди

2022 йил, 7 сентябрь, Тошкент, Ўзбекистон – Бугун АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги билан ҳамкорликда Тадбиркорлик кодекси лойиҳасини тақдим этиш ва муҳокама қилиш мақсадида конференция ташкил қилди. USAIDнинг техник кўмагида ишлаб чиқилган янги кодекс маъмурий юкламани камайтириш ва инвесторлар учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш орқали Ўзбекистондаги тадбиркорлар учун  бизнесни бошлаш ва ривожлантиришларини осонлаштиради.

Америка Қўшма Штатлари эличисининг ўринбосари Пол Политис Адлия вазирлигини ушбу ажойиб ютуқ билан қутлаб, шундай деб қўшимча қилди: “Тадбиркорлик кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш – бу илк қадамдир. Қўйилган мақсадларга эришиш – кодексни қабул қилиш, уни амалиётга тадбиқ этиш ҳамда хусусий секторни ривожлантириш йўлидиги тўсиқларни бартараф этишни талаб қилади”.

Янги Тадбиркорлик кодекси 100 ортиқ амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўрнини босиб, Ўзбекистон иқтисодиётини либераллаштирилишига хизмат қилади. Кодекс тадбиркорлик фаолиятига бўлган ҳаддан зиёд давлат таъсирини ва аралашувини камайтириш, шу билан бирга хусусий мулкка бўлган ҳуқуқларни мустаҳкамлашга қаратилган.

“Тадбиркорлик кодекси – тадбиркор манфаатлари учун” мавзусидаги анжуманда 150 ҳукумат вакиллари, миллий ва халқаро экспертлар, хусусий тадбиркорлар эштирок этди.

Иштирокчилар хусусий тадбиркорлик субъектлари ва давлат ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар, тадбиркорлик ривожланиши ва сармояга тўсқинлик қилмай, балки уларга кўмаклашадиган норматив-ҳуқуқий хужжатлар, хусусий тадбиркорлик субъектларининг жаҳон миқёсида рақобатдош бўлиши учун уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш йўлларини муҳокама қилдилар. Миллий ва халқаро экспертлар тадбиркорлик субъектларининг эҳтиёжларига яхшироқ жавоб бериши, шунингдек давлат ва ишбилармонлар ўртасидаги муносабатни яхшилаш мақсадида Тадбиркорлик кодекси лойиҳасини такомиллаштириш бўйича тегишли фикр ва мулоҳазарлар билан ўртоқлашдилар.