USAID полизчилик маҳсулотлари экспорт ҳажмини оширишда ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватламоқда

USAID минтақавий иқтисодий ҳамкорлик лойиҳаси (REC) Европа Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ) билан ҳамкорликда Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон Фермерлар кенгаши кўмагида “Ўзбекистонда мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилишни ривожлантириш” мавзусида халқаро конференция ташкиллаштирди. 24-25 августда ўтказилган тадбирда ўзбек давлат муассасалалари, агрофирма ва фермерлар, хусусий бизнес ва халқаро ташкилотлардан 120 дан ортиқ иштирокчилар, шунингдек Латвия, Беларус, Украина, Россия, Қозоғистон ва Қирғизистондан келган харидорлар қатнашди.

man at podium
Латвиянинг Ўзбекистондаги Элчиси конференция қатнашчиларини самимий қутламоқда. (USAID тақдим қилган сурат)

Конференциянинг асосий мақсади Марказий Осиё, Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи бозорлари ўртасидаги боғдорчилик қийматини яхшилаш эди. Конференцияда органик деҳқончилик билан боғлиқ истиқболлар ва имкониятлар, қишлоқ ҳўжалиги соҳасида давлат ва хусусий ташкилотлар ҳамкорлиги, транспорт ва логистика билан боғлиқ экспорт қилиш мавзулари қамраб олинди. Бундан ташқари, тадбир давомида ўзбекистонлик мева-сабзавот экспортчилари ҳамда Европа, Евросиё ва Марказий Осиё харидорлари билан бизнес учрашувлар ўтказилди.

man with microphone
Белоруссия чакана савдо тармоғи вакили ўзбекистонлик мева-сабзавот экспортчилари билан ҳамкорлик бўйича мухокама қилмоқда. (USAID тақдим қилган сурат)

USAID (REC) фаолияти Ўзбекистон боғдорчилик соҳасида экспортнинг ўсишига ҳисса қўшишда давом этади. Ҳозирга қадар 2015 йилнинг биринчи ярмидаёқ Фарғона ва Самарқандда USAID томонидан молиялаштирилган тадбирлар натижасида боғдорчилик маҳсулотлари учун Ўзбекистон ва экспортга салоҳияти бор мамлакат ўртасида $300 миллион миқдорда келишувлар имзоланган.

man with produce
Фермер турли хил ўзбек маҳсулотларини намойиш этмоқда. (USAID тақдим қилган сурат)