USAID хотин-қизларга нисбатан зўравонликка қарши курашни қўллаб-қувватлайди

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги  (USAID) Ўзбекистон давлат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтлари, халқаро ташкилотлар вакиллари ва халқаро экспертларни хотин-қизларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш бўйича илғор тажриба алмашиш мақсадида “Гендерга доир комплекс ёндашув гендер тенгликка эришишнинг самарали воситаси сифатида” мавзусидаги халқаро конференцияда жамлади. Конференцияда хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш ва гендер тенглигини тарғиб қилиш борасидаги ютуқлар ва саъй-ҳаракатларга қарамасдан сақланиб қолаётган муаммоларга алоҳида эътибор қаратиб ўтилди.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда гендер тенглигига эришиш ва хотин-қизларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш борасида салмоқли ҳаракатлар амалга оширилди. 2023  йилнинг апрель ойида Ўзбекистон ҳукумати хотин-қизларга нисбатан   маиший зўравонлик учун жиноий жавобгарлик белгилади ва  айбдорларга нисбатан жазо чораларини жорий қилди. Бу қадам давлатни хотин-қизлар яшаши учун хавфсиз  маконга айлантириб, Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги  муҳим ютуқ бўлди.

USAID Ўзбекистон халқи ва ҳукуматини мамлакатда гендер зўравонликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида қўллаб-қувватлашга содиқлигини яна бир маротаба тасдиқлайди. Гендер зўравонлик инсон ҳуқуқларининг бузилиши,  жамият соғлиқни сақлаш муаммоси  ҳамда  хотин-қизларнинг жамиятдаги сиёсий ва иқтисодий иштирокига тўсқинлик сифатида қаралади. Гендер зўравонликнинг профилактикасига катта эътибор қаратган ҳолда, USAID ва унинг ҳамкорлари оила ва шахслараро муносабатларда хотин-қизларга нисбатан зўравонликнинг туб сабабларини бартараф этишга қаратилган дастурларни қўллаб-қувватлайди.

USAID Ўзбекистон ҳукумати билан мамлакат иқтисодиётини диверсификациялаш ва минтақавий савдони ошириш, саломатлик учун жиддий таҳдидларни, ҳукуматнинг аҳоли эҳтиёжларига оқилона ёндашиш салоҳиятини ошириш йўлида ҳамкорлик қилади. Қўшимча маълумот учун қуйидаги манзилга ташриф буюринг: https://www.usaid.gov/uzbekistan.