USAID Ўзбекистонда тиббиёт ходимларини COVID-19 билан касалланган беморларни даволашни яхшилашда қўллаб-қувватлайди

2021 йил 19 февраль

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси биланҳамкорликда тиббиёт ходимлари учун COVID-19 билан касалланган интенсив терапияга ва ўпкани сунъий вентиляциясига муҳтож оғир беморларни даволашни такомиллаштириш бўйича онлайн-тренинг ташкиллаштирди. Мазкур тренинг USAIDнинг Ўзбекистондаги «COVID-19 га қарши курашда Соғлиқни сақлаш тизимининг барқарорлигини мустаҳкамлаш» лойиҳаси доирасида амалга оширилди.

Вебинар давомида тиббиёт ходимлари «Zoll» сунъий нафас олдириш ускунасидан қандай фойдаланишва COVID-19 билан касалланган оғир беморлар учун кислород терапияси тамойилларини ўргандилар. Шунингдек, «Zoll» аппаратида ишлайдиган интенсив терапия бўйича халқаро экспертлар ва миллий маслаҳатчилар респиратор ёрдамни таъминлаш ҳамда COVID-19 билан касалланган оғир беморлар учун ўпкани сунъий вентиляция усули ва режими бўйича ўзларининг тажрибалари ва илғор амалиёт билан бўлишдилар.

«Шифокорларимиз ўпкани сунъий нафас олдириш аппаратидан фойдаланишнинг энг янгиу сулларини ўрганяптилар. Бу эса коронавирус туфайли келиб чиққан оғир пневмония билан касалланган беморларни даволаш учун жуда муҳим»,-деди Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси раиси Ровшан Изамов. «Мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида дунёнинг энг яхши амалиётини жорий этиш — Миллий палатанинг вазифаларидан бири. Биз ушбу соҳадаги USAIDнинг ёрдамини юқори баҳолаймиз»,- қўшимча қилди у.

2020 йил кузида АҚШ ҳукуматининг Ўзбекистонни COVID-19 га қарши курашда қўллаб-қувватлаш хамкорлик доирасида USAID Соғлиқни сақлаш вазирлигига 200 та сунъий нафас олдириш ускунаси ва унда қўлланиладиган воситаларни бепул топширди. USAID шунингдек мазкур аппаратдан фойдаланишнинг биринчи йили давомида кафолатли жорий хизмат кўрсатишни таъминлаш учун тиббиёт ходимларини ўқитишга ёрдам бермоқда. Бундан кўзда тутилган мақсад – беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш учун ушбу ускунадан фойдаланишдаги хавфсизликни таъминлашдир.

USAID Ўзбекистон ҳукумати билан мамлакат иқтисодиётини диверсификация қилиш ва минтақавий савдони кўпайтириш, соғлиқ учун жиддий таҳдидларни, шу жумладан, COVID-19 ни бартараф этиш ҳамда ҳукуматнинг аҳоли эҳтиёжларини таъминлаш борасида салоҳиятини ошириш масалалари бўйича ҳамкорлик қилади. Қўшимча маълумот олиш учун https://www.usaid.gov/uzbekistan ҳаволасига ўтинг.