2021 йил 21 май, жума – Бугун АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг “Ҳуқуқий ислоҳотларни амалга оширишда давлат ва фуқаролик жамияти ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорлик” номли икки кунлик конференцияни бошлади. Ушбу тадбир мамлакатда қонун устуворлигини таъминлашда ҳукумат ва фуқаролик жамияти ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш бўйича тажриба алмашиш ва тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадида 70 нафардан ортиқ парламент, давлат идоралари ва фуқаролик жамияти ташкилотларининг вакилларини бирлаштирди.
Конференция Ўзбекистондаги фуқаролик жамияти учун қулай шароитлар яратиш ва фуқаролик жамиятининг қонун чиқариш жараёнидаги иштирокини оширишга қаратилган миллий қонунчилик ва қонунчилик ташаббусларини муҳокама қилиш учун платформа бўлиб хизмат қилади. Шунингдек, тадбир фуқаролик жамияти ташкилотларининг ижтимоий шериклик, жамоатчилик назорати ва кўнгиллилик соҳаларида кенгроқ иштирок этишига қаратилган ёндашувларни биргаликда ишлаб чиқиш имкониятини беради.
«USAID демократия, қонун устуворлиги ва ҳамма учун одил судловга эришиш учун ҳукумат билан саъй-ҳаракатларни бирлаштирганидан фахрланади», – деди Дэйна Биган, USAIDнинг Ўзбекистондаги Миссиясининг Демократия ва бошқарув офиси директори. «Бугунги тадбир ҳукумат ташкилотлари томонидан Ўзбекистоннинг барча фуқаролари учун яхши келажак яратиш йўлида фойдали, тўлақонли шерик сифатида қабул қилинаётган ривожланаётган ва қобилиятли фуқаролик жамияти мавжудлигини намоён қилди», – дея қўшимча қилди у.
USAIDнинг ҳуқуқий ислоҳотлар дастури Ўзбекистонда қонун устуворлигини янада ривожлантириш, ҳуқуқшунос мутахассислар ва ўқув муассасаларининг салоҳиятини ошириш, фуқароларнинг одил судловдан фойдаланиш имконини кенгайтириш, фуқаролик жамияти институтларининг фаолияти учун ҳуқуқий муҳитни такомиллаштириш, гендер тенгликни рағбатлантириш ва янада қулай инвестиция муҳитини яратиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди.
# # #
USAID Ўзбекистон ҳукумати билан мамлакат иқтисодиётини диверсификация қилиш ва минтақавий савдони ошириш, соғлиқ учун жиддий таҳдидларни, шу жумладан COVID-19ни бартараф этиш ва ҳукуматнинг аҳоли эҳтиёжларини қондириш учун салоҳиятини ошириш учун ҳамкорлик қилмоқда. Қўшимча маълумот учун ташриф буюринг: https://www.usaid.gov/uzbekistan.