USAID Марказий Осиё ва Болтиқбўйи мамлакатлари ўртасида савдо-сотиқ йўлга қўйилишига кўмаклашмоқда

Марказий Осиё ва Болтиқбўйи мамлакатлари ўртасида савдо-сотиқни йўлга қўйиш учун АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) мева-сабзавот маҳсулотларини сотиш бўйича савдо миссиясини ҳамда 2018 йилнинг 9-14 апрелида Латвия ва Литвага ўқув турини ташкил этмоқда. Миссия ўз ишини 2018 йил 9 апрелида Латвиянинг Рига шаҳрида бошлайди.

Болтиқбўйи компаниялари билан бизнесни йўлга қўйиш имкониятларини ўрганиш учун делегация таркибига Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан давлат идоралари, мева-сабзавот ишлаб чиқарувчилари ва экспорт қилувчиларидан, шунингдек транспорт-логистика компанияларидан 50 нафар вакиллар киритилган.

USAID Марказий Осиё, савдо масалалари бўйича бош маслаҳатчи Райдер Рожерс шундай деб таъкидлади: «Болтиқбўйи мамлакатлари Марказий Осиё компанияларига Европа бозорларига йўл очувчи янги ҳудудга чиқиш учун ажойиб имконият тақдим этиши мумкин. Латвия ва Литва каби мамлакатларнинг тажрибаси Марказий Осиёдаги давлат органлари ва бизнес учун фойдали мисол бўла олади»

Латвиядаги савдо миссиясининг дастуридан бизнес-форум ҳамда Марказий Осиё ва Латвия компанияларининг В2В «бизнес бизнес учун» шаклидаги учрашувининг  ўтказилиши, мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчилари, портлар, юкларни ташиш ва сақлаш учун омборхоналар ва логистик марказлар билан танишиш ўрин олган. Турнинг дастури Литвада давом этади ва ўз ичига давлат органлари, мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ва етиштирувчилари, дистрибьюторлар ва ритейлерлар билан учрашувни қамраб олади.

Савдо миссияси ва ўқув тури Марказий Осиёнинг бешта мамлакати ва Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги ҳамкорлик бўйича «C5+1» дипломатик платформа доирасида ўтказилмоқда. «C5+1» доирасидаги ҳамкорликнинг иккита устувор йўналиши қуйидагича: 1) Марказий Осиёда мева-сабзавот сектори рақобатбадошлигини  кучайтириш ва 2) транспорт йўлакларини ривожлантириш. Ушбу ҳатти-ҳаракатлар минтақавий савдони ривожлантириш орқали иқтисодий ўсишни рағбатлантиришга йўналтирилган.

Қўшимча маълумот олиш учун
Чойбекова Асель, USAID нинг Марказий Осиёда  рақобатбардошлик, савдо ва иш ўринларини яратиш бўйича лойиҳаси
Коммуникациялар бўйича директори билан боғланинг
Т.: +7 701 756 33 67
E-mail: Assel_Choibekova@dai.com